Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Муқобил жавобли тест топшириқларининг камчиликлари


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

Муқобил жавобли тест топшириқларининг камчиликлари 
Муқобил жавобли тест топшириқларининг ўқувчи билимини 
баҳолашда чегараланганлиги. Муқобил жавобли тест топшириқларига 
жавобни ўқувчи ўзи мустақил равишда топиш ўрнига мавжуд 
муқобиллар орасидан танлайди. Оқибатда муқобил жавобли тест 
топшириқлари ўқувчиларнинг қуйидаги қобилиятларини баҳолаш учун 
лаёқатсиз ҳисобланади: 
· жавобни аниқроқ ва чуқурроқ тушунтириб бериш қобилияти; 
· фикрлаш жараёнини намоён қилиш қобилияти; 
· маълумотлардан ўз ўрнида ва тўғри фойдаланиш қобилияти; 
· ўз фикрини ташкиллай олиш қобилияти; 
· маълум бир вазифани бажариш қобилияти; 
· оригинал ғояларни ишлаб чиқиш қобилияти; 
· мисоллар келтириш қобилияти. 
Ушбу қобилиятлар ёзма ва оғзаки имтиҳон ёки бошқа усуллар 
ёрдамида баҳоланса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ишончлилик борасидаги камчиликлари. Муқобил жавобли тест 
топшириқлари билан боғлиқ муаммолардан яна бири – бу тест 
топширувчиларнинг жавобларни тахминий равишда белгилаб балл 
йиғишга интилишларидир. Бу ҳолат тест ишончлилигининг пасайишига 
сабаб бўлади.
Сифатли 
тест 
топшириқларини 
тузишнинг 
қийинлиги 
борасидаги муаммолар. Сифатли тест топшириғини ишлаб чиқиш 
жуда машаққатли ва вақт талаб қилувчи жараён ҳисобланади. 


14 
Сифатли чалғитувчиларни топиш ва уларни ўз ўрнида ишлатиш тест 
тузувчидан ўзига хос маҳоратни талаб қилади. Аммо бундай маҳорат 
тинмай изланиш, машқлар ва амалиёт орқали қўлга киритилиши 
мумкин. Тест топшириқлари сифатини текширишнинг энг мақбул йўли 
бу уларни апробациядан ўтказишдир. Апробация тест топшириғи 
тўғрисидаги барча зарур маълумотларни аниқлашга ёрдам беради. 
Уни ўтказиш тартиби ва натижаларини қай тарзда таҳлил қилиш 
тўғрисида 6-бобда батафсил тўхталамиз.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling