Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


 Негатив тест топшириқлари


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

3. Негатив тест топшириқлари 
Негатив турдаги тест топшириқларида абитуриентдан муқобил 
жавоблар орасидан нотўғрисини топиш талаб қилинади.
 
3-мисол. 
Грипп эпидемияси тарқалган шароитда киши ўзини бу касалликдан 
асраши учун қуйидагилардан қайси бирини қилмаслиги лозим? 
А) Овқатланишдан олдин қўлни ҳар доим совунлаб ювиш. 
В) Жамоат жойларидаги хоналар хавосини алмаштириб туриш. 
*С) Гриппга учраган бемор билан бир идишдан овқатланиш. 
D) Жамоат жойларида оғизга махсус ниқоб билан юриш. 
Негатив турдаги тест топшириқларини тузишда қуйидаги икки 
қоидага қатъий амал қилиниши шарт. Биринчиси, тестга негатив маъно 
берувчи сўз (юқоридаги мисолда “қилмаслиги” сўзи) тест топшириғи 
ўзагида келиши лозим, муқобил жавоблар орасида эмас. Ва 
иккинчиси, тестга негатив маъно берувчи сўз тагига чизиқча чизиш ёки 
бошқа усул орқали ажратиб кўрсатилиши лозим. Акс ҳолда ўқувчи уни 
илғаб ололмай қолиши мумкин.
Бу ўринда шуни айтиб ўтиш керакки, негатив турдаги тест 
топшириқларидан кенг фойдаланиб келинишига қарамай, бу усул кўп 
танқидга учрамоқда. Танқидчиларнинг фикрига қараганда, ўқувчининг 
билими унинг нотўғри жавобни топа олиш қобилияти орқали эмас, 
балки унинг тўғри жавобни топа олиш қобилияти орқали баҳоланса 
яхшироқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ўқувчининг нотўғри жавобни 
билиши унинг тўғри жавобни билишини кафолатлай олмайди. Шу 
сабабли ҳозирги пайтда негатив тест топшириқларига талаб анча 
пасайган.



 
4. Бир нечта тўғри жавобли тест топшириғи (ёки 
комбинацияли тест топшириғи) 
Ушбу турдаги тест топшириқларида бир ёки ундан ортиқ муқобил 
жавоблар тўғри жавоб ҳисобланади. Қолган муқобиллар эса 
чалғитувчи вазифасини ўтайди. Ўқувчидан тўғри муқобил жавоблар 
келтирилган қаторни аниқлаш талаб қилинади.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling