Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Тест топшириқларининг афзалликлари


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

 
Тест топшириқларининг афзалликлари 
Муқобил жавобли тест топшириқларининг кенг қамровлилиги. 
Муқобил жавобли тест топшириқларидан турли-туман соҳалардаги 
билимни баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Муқобил жавобли тест 
топшириқлари ўқувчининг оддий билимни ёдда сақлаб қолиш каби 
қобилиятини баҳолашдан тортиб, то қуйидаги мураккаб даражадаги 
қобилиятларни баҳолаш учун ишлатилади: 
· Воқеа-ҳодисани таҳлил қилиш қобилияти. 
· Маълум принципларни янги ҳолатларга татбиқ қилиш қобилияти. 
· Тамойил ва принципларни тушуниб етиш қобилияти. 
· Факт ва шахсий фикр ўртасидаги тафовутни ажрата олиш 
қобилияти. 
· Воқеа-ҳодисаларнинг сабаблари ва оқибатлари ўртасидаги 
алоқадорликни англай олиш қобилияти. 
· График ва бошқа кўринишдаги маълумотларни тушуниб етиш 
қобилияти. 
· Маълумотларнинг мақбуллиги устидан ҳукм чиқара олиш 
қобилияти. 


12 
· Келтирилган маълумотлар юзасидан хулосалар ишлаб чиқиш 
қобилияти. 
· Муаммолар ечимини топиш қобилияти. 
Бундан ташқари, муқобил жавобли тест топшириқларининг 
қийинлик даражасини муқобил жавоблар шакли ва таркибини 
ўзгартириш орқали бошқариш мумкин. Масалан, муқобил жавоблар 
бир-бирига қанча ўхшаш тарзда ишлаб чиқилса, тест топшириғининг 
жавобини топиш шунча қийинлашади.
Валидлик
2
борасида афзаллиги. Одатда тест топшириғига жавоб 
бериш ўқувчидан ёзма кўринишдаги саволга жавоб беришдан кўра 
анча кам вақт талаб қилади. Чунки ўқувчи ёзма равишда жавоб 
бериши учун, энг аввало, ўз фикрини жамлаши, уни кейин қоғозга 
кўчириши лозим. Бунга эса анча вақт сарфлашга тўғри келади. Ўқувчи 
ёзма саволга жавоб бериши учун кетган вақт ичида бир нечта тест 
топшириғига жавоб бериши мумкин. Натижада тест топшириқларидан 
фойдаланиш ўқитувчига ажратилган вақт ичида ўқувчидан маълум бир 
фан доирасида кўпроқ саволларга жавоб олиш имкониятини яратади. 
Ўқувчининг тўплаган бали кўплаб саволларга таянган ҳолда бўлади. 
Бу ўқувчининг баҳосини холис белгилашга ёрдам беради.
Ишончлилик борасида афзаллиги. Сифатли тузилган муқобил 
жавобли тест топшириғи ишончлилик борасида бошқа турдаги 
топшириқлардан анча устун туради. Масалан, муқобил жавобли тест 
топшириғини баҳолашда қисқа жавобни кўзда тутувчи топшириқларни 
баҳолашдаги муаммоларга дуч келинмайди. Қисқа жавобли 
топшириқларда ўқувчилар имловий хатоликларга йўл қўйиши ёки 
саволга қисман тўғри жавоб бериши мумкин. Бу эса баҳоловчига 
муайян 
қийинчиликлар 
туғдиради. 
Муқобил 
жавобли 
тест 
топшириқларига эса ўқувчилардан аниқ жавоблар олинади. Бундан 
ташқари, иншо ва шу каби ёзма имтиҳонларни баҳолашга салбий 
таъсир этувчи инсон омили билан боғлиқ муаммолар муқобил жавобли 
тест топшириғини қўллаш билан бартараф қилиниши мумкин. 
Масалан, баҳоловчи ёзма ишларни баҳолаётганда ҳар бир ишга бир 
хилдаги назар билан қарай олмаслиги мумкин. Шунинг учун ёзма 
ишларни камида иккита мустақил баҳоловчи текшириши лозим 
бўлади. Муқобил жавобли тест топшириғини баҳолашда эса барча 
жавоблар оддий ҳисоблашлар орқали ёки махсус технология 
ёрдамида текширилади. Бу инсон омили билан боғлиқ муаммоларни 
йўққа чиқаради. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг ёзиш тезлиги билан 
боғлиқ омиллар ҳам ёзма имтиҳонлар баҳоларининг ишончлилигига 
таъсир ўтказиши мумкин. Баъзи ўқувчилар табиатан тез ёза оладилар, 
баъзилари эса шошмасдан ёзишга ўрганганлар. Бу иккала турдаги 
ўқувчилар бир хилда тўғри жавоб беришлари мумкин. Лекин имтиҳон 
2
Терминларга изоҳлар 2-иловада келтирилган. 


13 
учун вақт чегараланган бўлса, секин ёзадиган ўқувчи ўз фикрини тўлиқ 
ифода этишга улгурмай қолиши мумкин. Муқобил жавобли тест 
топшириқлари қўлланганда эса бундай муаммо юзага келмайди. 
Самарадорлик борасида афзаллиги. Муқобил жавобли тест 
топшириқларидан фойдаланилган имтиҳонларни бир пайтнинг ўзида 
кўплаб ўқувчилар топшириши мумкин. Ушбу имтиҳон натижалари 
махсус технологиялар ёрдамида жуда тез фурсатда текширилиши ва 
эълон қилиниши мумкин.
Ўқув жараёнининг самарадорлигига ҳисса қўшиши. Ўқитувчилар 
тест синовидан ўқув жараёнидаги жорий назорат ишларида 
фойдаланганларида ўқувчиларнинг қайси тест топшириқларига 
нотўғри жавоб бераётганлигига эътибор қаратиб, келажакда 
ўқитилаётган фаннинг шу бўлимларига кучлироқ эътибор қаратиш 
имкониятига эга бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, ўқитувчилар 
ўқувчиларни 
тест 
топшириғининг 
қайси 
муқобил 
жавобини 
белгилашларига қараб, уларнинг нималарда хато қилаётганлиги 
ҳақида ҳам маълумот олишлари мумкин.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling