Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

 
4-мисол
Қуйидаги асарлардан қайсилари А. Навоий қаламига мансуб? 
1. Насойим ул-муҳаббат; 2. Хазойин ул-маоний;
3. Муҳокамат ул-луғатайн; 4. Маҳбуб ул-қулуб; 5. Мантиқ ут-тайр. 
А) 1, 3, 4, 5 
В) 1, 2, 4, 5
*С) 1, 2, 3, 4 
D) 2, 3, 4, 5 
Қайси тест турларидан фойдаланиш керак? 
Юқоридаги 4 та тест турларидан турли ҳолатларда ва турлича 
мақсадларда фойдаланиш мумкин. Уларнинг қайси биридан 
фойдаланиш тўғрисидаги қарор баъзида ўқитувчининг ўз услубига
баъзида эса тест топшириғида сўралаётган масаланинг хусусиятига 
боғлиқ бўлади. Масалан, ўқувчи хотирасини баҳолашга йўналтирилган 
тестларни тузиш учун 1- ва 4-турлар қўл келади. 1-турдаги тест 
топшириқлари ёрдамида қийинлик даражаси пастроқ бўлган тест 
топшириқларини тузиш мумкин бўлса, 4-тур тест топшириқлари орқали 
қийинлик даражаси юқорироқ бўлган тест топшириқларини тузиш 
мумкин. Масалан, қуйидаги мисолда кўрсатилганидек, 4-мисолда 
келтирилган тест топшириғи 1-турга айлантирилса, унинг қийинлик 
даражаси анча пасаяди: 
 
5-мисол. 
Қуйидаги асарлардан қайси бири А. Навоий қаламига мансуб? 
А) Мубаййин 
В) Девони луғотит турк 
*С) Хазойин ул-маоний 
D) Мантиқ ут-тайр 
4-мисолдаги тест топшириғига жавоб бериш учун ўқувчи 
Навоийнинг 4 та асарини билиши лозим. 5-мисолдаги тест 
топшириғига жавоб бериш учун эса ўқувчи Навоийнинг фақат битта 
асарини билса кифоя қилади. Бундан ташқари, 4-турдаги топшириқлар 
мураккаб таҳлилни талаб қиладиган тест топшириқларини тузиш учун 
анча қўл келади. Қуйида шундай тест топшириғига мисол келтирилган: 
 


10 
6-мисол. 
Европа халқларининг IV-VI асрларда буюк кўчиши оқибатлари 
кўрсатилган жавоб вариантини аниқланг. 
1. Герман қабилалари Ғарбий Рим империяси ҳудудларини истило 
қилдилар. 
2. Турли халқларнинг бир-бири билан аралашуви юз берди. 
3. Ғарбий Рим империяси ҳудудларида янги марказлашган давлат 
юзага келди. 
4. Хунн қабилалари маданияти Европада устунликка эришди. 
5. Қулдорлик тузумининг Европада барҳам топишига олиб келди. 
6. Ғарбий Рим империясидаги барча қуллар герман қабилалари 
томонидан қувғинга учради. 
*А) 1; 2; 5. В) 3; 4; 6. С) 1; 3; 5. D) 2; 4; 6. 
2-турдаги тест топшириқлари эса асосан ўқувчининг ўтилган 
мавзуни қай даражада тўлиқ тушуниб етганлигини, олган билимларни 
қай даражада умумлаштира олишини ҳамда муайян бир масалани ҳар 
томонлама таҳлил қила олиш қобилиятини баҳолаш учун ишлатилса 
яхши натижалар беради. Лекин юқорида таъкидланганидек, бундай 
топшириқларни тузишда тест тузувчилар ўта эҳтиёткор бўлишлари 
зарур. Чунки бундай топшириққа муқобил жавобларни топиш учун кўп 
йиллик тажриба ва алоҳида маҳорат талаб қилинади.
3-турдаги тест топшириқлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, 
улар кўпроқ медицинада ва ҳарбий йўналишлардаги таълим 
жараёнида фойдаланилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Умуман 
олганда, 
салбий 
оқибатларнинг 
олдини 
олишга 
қаратилган 
мавзуларда ва тест топширувчилар бажарилиши мумкин бўлмаган 
хатти-ҳаракатларни қай даражада билишини аниқлаш учун ушбу 
турдаги тест топшириқларидан фойдаланилса, яхши натижалар 
бериши мумкин.
Тест топшириқларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг ўзига 
хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Аммо сифатли ва барча 
талабларга риоя қилган ҳолда тузилган тест топшириқлари ўқувчилар 
билимини баҳолашда жуда яхши натижаларни беради. Кейинги 
бўлимда 
тест 
топшириқларининг 
афзаллик 
томонлари 
ва 
камчиликлари тўғрисида сўз юритилади.

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling