Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази
Download 384.08 Kb. Pdf ko'rish
|
A Solijonov - Test o\'zi nima
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мисол
4-қоида. Тест топшириғининг муқобил жавоблари тушунарли, аниқ ва қисқа бўлиши лозим. Аниқ ва тушунарли тарзда ёзилган муқобил жавоблар тест топширувчига уларни тушунишга ва ортиқча чалкашликларни бартараф қилишга ёрдам беради. Афсуски баъзида тест топшириқларига берилаётган муқобил жавобларнинг мураккаблиги, мавҳумлиги ва ортиқча маълумотлардан иборат бўлганлиги ҳолатлари ҳам учраб туради. Мисол: Нотўғри тузилган тест топшириғи: Микромолиялаш тўғрисидаги Қонуннинг мақсадини аниқланг. *А) микромолиявий хизматлар бозорини ривожлантириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ишчанлик фаоллигини ошириш учун уларнинг молиявий маблағлар ҳамда хизматларга 21 бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат; В) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ишчанлик фаолли-гини ошириш учун уларнинг молиявий маблағлар ҳамда хизматларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат; С) микромолиявий хизматлар бозорини ривожлантириш, хўжалик юри-тувчи субъектларнинг молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат; D) микромолиявий хизматлар бозорини ривожлантириш, фуқаро- ларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашдаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Бу тест топшириғидаги муқобил жавоблар бир-бирига жуда ўхшаш. Эътибор берган бўлсангиз, муқобил жавоблар бир-биридан фақат бир нечта ибораларнинг бор ёки йўқлиги билан фарқ қилмоқда. Муқобил жавобларнинг бу тарзда берилишидаги муаммо шундан иборатки, тест топширувчи тест ўзагида сўралаётган саволга жавобни билмасдан туриб жавоб бера олиши мумкин. Масалан, юқоридаги тест топшириғидан кўриниб турибдики, А жавоб энг тўлиқ жавоб ҳисобланади. Бошқа муқобил жавобларда эса А жавобдаги маълумотнинг айрим қисмлари олиб ташланган ёки алмаштирилган, холос. Тест саволларига жавоб беришда етарли тажрибага эга бўлган киши бу тестга интуитив тарзда жавоб бера олиши мумкин. Унинг тестда сўралган муаммони билиш ёки билмаслиги номаълум бўлиб қолаверади. Қуйидаги мисолда эса муқобил жавоблар аниқ ва қисқа тарзда келтирилган. Бу тест топшириғида юқоридаги топшириқдаги муаммо мавжуд эмас. Download 384.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling