Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Тест жараёнини ўтказиш вақтида барча босқичларда қатнаша оладиган қўшимча ходимларнинг ишини ташкил этиш (


Download 198.77 Kb.
bet26/37
Sana22.04.2023
Hajmi198.77 Kb.
#1377051
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Bog'liq
PISA qo\'llanma (Yakun) 18.04

4.10. Тест жараёнини ўтказиш вақтида барча босқичларда қатнаша оладиган қўшимча ходимларнинг ишини ташкил этиш (агар имкони бўлса)

Тестни ўтказувчига мазкур ТМ ходимларидан ёрдамчилар керак бўлади. Булар орасида компьютерда тест топшириш жараёни бошланишида тизимга киришга кўмак берадиган АКТ-мутахассиси бўлиши зарур. Тест ўтказувчи ва унинг ёрдамчилари тизимга кириш ҳамда дастурий таъминотни ишга туширишни билишлари шарт.


Махсус тайёргарликдан ўтмаган таълим муассасаси ходимларига тест жараёнини ўтказиш ва тест ёки сўровнома юзасидан ўқувчилар томонидан бериладиган саволларга жавоб беришга рухсат этилмайди, фақат тест ўтказувчи бундай саволларга жавоб бериши мумкин.


4.11. Тест жараёнини ўтказиш учун зарур бўладиган материалларни тайёрлаш
Барча зарур материаллар тест ўтказиладиган кунга тайёр бўлиши керак. Тест ўтказишга қуйидаги материаллар керак бўлади:

  • ТМ учун папка, унда тест ўтказилгандан кейин тўлдирилган шаклларнинг нусхалари сақланади;

  • ТМ конверти, унда тест ўтказилгандан кейин тўлдирилган шаклларнинг асл нусхалари йиғилади;

  • тест ва сўровнома ўтказиш тартиби ҳамда мазкур қўлланма;

  • ўқувчиларда тест ўтказиш учун дастурдан фойдаланиш бўйича қўлланма;

  • тест учун танлаб олинган “Ўқувчилар рўйхати”нинг асли ва нусхалари;

  • Иштирок этиш шакли”нинг асли ва нусхалари;

  • тестни ўтказиш баённомалари;

  • иштирок этиш коэффициентини ҳисоблаш чизмаси;

  • тест ўтказиш учун USB-ташувчилар;

  • “Ўқувчи ҳақида маълумот”;

  • соатлар;

  • етарли миқдорда ручка, қалам, ўчирғич, калькулятор, тест ўтказилаётган хоналарнинг эшигига ёпиштириш учун “тест ўтказилмоқда” ёзуви ва бошқа канцелярия қуроллари.



4.12. Тест ўтказувчини тест жараёни ва сўровнома ўтказиш тартиби ҳамда ўқувчиларнинг сўровномалари изоҳлари билан таништириш

Тест ўтказувчи тестни ўтказиш бўйича тартибга қатъий амал қилиши муҳимдир. Бу эса тестни ташкил этадиган ва ўтказадиган барча мамлакатлардаги мутахассисларнинг тадқиқотни бир хилда олиб боришлари учун зарурдир.


Тест ўтказувчи ўқувчиларда сўровнома ўтказиш жараёнида сўровноманинг муайян пунктлари бўйича иштирокчиларнинг саволларига жавоб беришига тўғри келиши мумкин. Ўқувчиларда сўровнома ўтказишнинг турли жиҳатларига боғлиқ бўлган ҳолда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда тартибда Сизга ёрдам сифатида изоҳлар келтирилган .
Тест ўтказиладиган кунга қадар изоҳлар билан танишиб чиқинг. Тест ўтказувчи ўқувчиларнинг саволларига жавоб беришда улардан фойдаланиши зарур, чунки барча мамлакатлардаги ўқувчилар сўровнома саволларига қандай жавоб беришлари ҳақида бир хил ахборотга эга бўлишлари керак.


Download 198.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling