Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Яҳудий маросим ва байрамлари


Download 1.58 Mb.
bet42/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Яҳудий маросим ва байрамлари
Яҳудийлар бир неча расм-русумларни ижро этадилар. Улар йиллик, кундалик ибодатлар, байрамлар, маросимлардан иборат. Ибодат уйда ёки синагогада амалга оширилиши мумкин. Синагоганинг шарқий томонида Торанинг нусхалари сақланадиган сандиқ ва раввин учун минбар қўйилган. Аёллар эркаклардан алоҳида ибодат қилишиб, синагогада ибодат хор шаклида олиб борилади.
Янги туғилган ўғил болалар саккизинчи куни хатна қилинади. Яҳудийликда бир неча хил озиқ-овқат, чўчқа, қуён, қўшоёқ, туя, яхлит туёқлилар, ўлансахўр қушлар каби баъзи ҳайвон гўштларини ейиш тақиқланади.
Яҳудийларнинг йиллик байрамлари ичида эътиборлиси Пейсах (Пасха) байрамидир. У христианлар пасхасидан фарқ қилиб, яҳудийларнинг Мисрдаги қулликдан қутилиб чиққанлари муносабати билан нишонланади. Қадимий яҳудийларда “Пасха” деб қўзичоқ гўшти ва винодан иборат кечки овқатга айтилган. Худо Мисрдаги яҳудий бўлмаганларнинг гўдакларини қириб ташлашга қарор қилганда улар ўз уйларининг пештоқини қон билан бўяб ўзларини яҳудий эканликларини билдирганлар.
Пасха байрамидан кейинги етти кун давомида яҳудийлар тузсиз, хамиртурушсиз патир-маца ейдилар. Мацани ейиш билан ҳар бир яҳудий Мусо бошчилигидаги ота-боболарининг чеккан машаққатларини ҳис этиб, байрам яҳудийларнинг қуёш-ой календари бўйича Найсон (апрель) ойининг 14 куни нишонланади.
Пасханинг 50-куни яҳудийлар Шабуот ёки Шевуот деҳқончилик байрамини нишонлаб, кейинчалик бу байрам Синай тоғида Мусога худо томонидан Торани берилишини нишонлаб ўтказиладиган байрамга айланган. У яҳудий тақвими бўйича Сивона ойининг 6-7 кунлари нишонланади.
Яҳудий тақвими бўйича Тишрий (сентябрь охири-октябрь бошлари) ойининг 1-2-кунлари янги йил байрами “Рош-Ашона” (ёки “Рош-ха-шана”) нишонланади. У покланиш байрами бўлиб, яҳудийлар қурбонлик қилинган қўчқор шоҳидан ясалган сурнайларни чалиб, чўнтакларини яхшилаб қоқадилар.
Тишри ойининг 9-куни гуноҳлардан покланиш байрами Йом-Кипур нишонланади. Рош-Ашона ва Йом-Кипур байрамлари ўртасида яҳудийлар рўза тутадилар. Рўзада улар ювинмайдилар, ялангоёқ, эски-туски кийимларга ўраниб юриб, синагогада надоматлар билан йиғлаб, тавба қиладилар.
Пурим (қуръа) байрами яҳудий байрамларининг ичида энг қувноғи ҳисобланиб, у яҳудийларни қириб ташламоқчи бўлган Форс подшоҳи Ҳомон зулмидан қутулганликлари шарафига баҳорда нишонланади. Уларни Ҳомондан ўз амакиси Мардехай тарбиялаган Есфир исмли қизча қутқарган. Яҳудийлар бу куни “Ҳомонга лаънатлар бўлсин”, “Мардехайга Худонинг раҳматлари ёғилсин”,-деб қичқирадилар.




Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling