Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Download 1.58 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир
Яҳудийлик манбалари
Яҳудий динининг муқаддас манбаларидан бири Танах бўлиб, у милоддан аввалги XIII асрда Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб кетган Мусо пайғамбарга Тур тоғида берилган Тора (Таврот), Невииим (Пайғамбарлар) ва Кетувим (Китоблар) қисмларидан иборат. Иккинчи манба Танахдан кейинроқ пайдо бўлган ёзма манба – Талмуд. Мазкур икки манбани яҳудийлар “Китве кодеш” (Муқаддас китоблар) деб атайдилар. Таврот Мусога тегишли бўлган беш китобни ўз ичига олади. “Борлиқ” ёки “Ибтидо” “Чиқиш” “Левит” “Сонлар” “Иккинчи қонун” Қадимий аҳднинг ичида обрўли қисми Таврот бўлиб, у христианлик анъанасига кўра “Тора” (таълимот) ҳисобланади. Ҳар иккала динда бу китоб Худонинг каломи деб эътиқод қилинади. “Аҳд” сўзи Худонинг инсонлар билан тузган “аҳдномаси”ни англатади. Таврот ва Забур матни ибрий ва арамей (эски яҳудий) тилларида ёзилган. Уларда Сулаймон пайғамбарнинг маталлари, “Худо ярлақаган” Исроил халқининг тарихи баён ққилинган. “Ибтидо” мил.ав. 1400 йилларда Худонинг буйруғига кўра Мусо пайғамбар томонидан ёзилган. Унда худо оламни қандай яратгани, одамзотни гуноҳга ботгани, оқибатда оламга азоб ва ўлим келиши, халқларнинг жаҳонга тарқалиши тарихи, Одам ато, Момо Ҳаво, Ҳобил, Қобил, Ҳазрати Нуҳ, Лут, Ибороҳим, Исҳоқ, Исмоил, Яъқуб, Юсуф, Фиръавн ва бошқа шахслар, тўфон, Бобил минораси, тиллар чатишуви, Садум ва Ҳаморанинг ҳароб бўлиши каби қадимий ҳодисалар ўрин олган. “Чиқиш” китобида Мусо пайғамбарнинг туғилиши, ҳаёти, Миср Фиръавни томонидан қаттиқ зулмга тортилган яҳудийларни Яҳве амри билан озод этгани, унга Тур тоғида Яҳве томонидан ўнта “Васият” (заповедь-тақиқ)нинг берилиши баён этилган. Яҳудийларнинг ибодатлари, расм-русумларига таалуқли кўрсатмалар берилган. “Левит” китоби турли-туман урф-одатлар ва диний маросимларга оид кўрсатмаларни ўз ичига олади. Унда худо йўлига қурбонлик қилиш, уни амалга ошириш тартиби, яҳудий халқга ҳайвон ва паррандалардан қайсиларининг гўштини истеъмол қилиш ва истеъмол қилмаслик ҳақида кўрсатмалар берилган. “Сонлар” китобида яҳудий халқнинг Мусо пайғамбар бошчилигида Мисрдан чиққанининг иккинчи куни уларга урушга яроқли барча эркакларнинг ҳисобини олишга буюрди. Китобда яҳудийларнинг Мисрдан чиққан Бану Исроил қавмининг Мусо пайғамбар билан кечирган ҳаётлари, тортган қийинчиликлари, олиб борган жанглари, қабила, уруғ авлодлари асосий намояндаларининг номлари баён этилган. Яҳве Мусога жангларда қўлга киритилган ўлжа ва асирларнинг ҳисобини олиш ва уларни қандай тақсимлаш борасида кўрсатмалар беради. “Иккинчи қонун” китоби 34 бобдан иборат. 27, 31, 34 бобларидан ташқари қисмлари биринчи шахс номидан ёзилган. Библиядаги ривоятга кўра биринчи авлиё Хилкия номли шахс Иссия ибодатхонасида қонун китобини топган “Иккинчи қонун”нинг асоси ана шу қонун китоби ҳисобланади. “Невиим” (Пайғамбарлар) китоби икки қисмга бўлинади. Биринчи қисмга аввалги набийларнинг китоблари кирган бўлиб, улар: Исус, Навин, “Ҳукмлар”, Самуилнинг икки китоби ва иккита “Подшоҳлик”, Руф, Есфир, Ездра, Несмия, Паралифоминон китоблари; иккинчи қисмга кейинги пайғамбарлар китоблари кирган бўлиб, улар 3 та кичик пайғамбар Осия, Иоил, Амос, Авдий, Иона,Михей, Наум, Аввахум, Софония, Аггей, Захария, Малахияларнинг китобларидир. “Кетувиим” (Китоблар) қисми “Забур”, “Қиссалар”, Иов китоби, Соломоннинг “Қўшиқлар қўшиқлари”, Руф китоби, “Иеремия йиғиси”, Екклезиаст, Есфир, Даниил, Ездра китоблари ва солномалар китобини ўз ичига олади. Милоднинг I-IV асрларида яҳудий давлатидаги иқтисодий-ижтимоий тушкунликлар халқ орасида руҳонийлар обрўсини ошириб, улар ўзларини Раввинлар (ҳазрат, жаноб) деб атадилар. Исроилда 66-70 йиллардаги қўзғолонда халқни ҳалокатдан қутқариб қолган Иоан бен Заккаи Ўрта Ер денгизи бўйида яширинча “Явна” деган жойда диний мактаб очди. Мактаб Раввинлар таълимотини тарқатиш маркази бўлиб, Лидде, Сепфорис, Уш, Тивериадада мактаб – “академиялар” ташкил этилди. Академиялар раҳбарлари “Наси” (княз ёки патриарх) деб аталган. Улар ўз ҳудудларида фуқаролик ишлари бўйича ҳакамлик вазифаларини бажариб, яҳудийларнинг диний раҳбар, раҳнамоси эдилар. “Наси”лар бошқарган мактабларда “Талмуд-хохомлар” (яҳудий диний қонунчилари) аввалги “Галаха” – яҳудий диний қонунларини шарҳлаш, янгиларини яратиш, Галахаларни системалаштириш ишлари билан шуғулланганлар. Галахалар узоқ вақт оғзаки равишда авлоддан авлодга ўтиб келган. Ҳозирги давргача етиб келган “Мишна” номли Галахалар тўплами III асрда яшаган “Иуда” номли патриарх томонидан ёзилган. Йиллар давомида Мишнага ўзгартишлар киритилиб, унга шарҳлар ёзилиб, у “Гемара” деб аталган. Мишна, Гемара, Галахалар ва уларнинг шарҳлари тўплами Талмудни ташкил этади. Талмуд (қад. яҳуд. Ламейд – ўрганиш) милоддан аввалги IV асрларда вужудга келган бўлиб, яҳудийлик тарихида Тавротдан кейинроқ ёзма равишда юзага келган иккинчи муқаддас манба ҳисобланади. У аввалда оғзаки қонун, Таврот эса ёзма қонун деб юритилган. Талмуднинг Фаластин нусхаси III асрда, Вавилон нусхалари эса V асрда таҳрир қилинган. Унда яҳудийларнинг эсхатологик (яъни охират, қиёмат, марҳумларнинг тирилиши, охиратдаги ажрим ва ҳоказо) тасаввурлари, маросимлари, урф-одатлари аниқ баён этилган. “Мидрашлар” – яҳудийларнинг яна бир диний манбасидир. У диний қонун-қоидалар тўплами бўлиб, ундан синагога (яҳудийлар ибодатхонаси) тарғиботларида фойдаланадилар. Яҳудийликдаги оқимлар қадимий ва замонавий оқимларга бўлинади. Қадимий оқимларга садуқийлар, фарзийлар, ессейлар кирган. Замонавий оқимларга эса массонизм ва сионизм кирган. “Садуқий”лар подшоҳ ва пайғамбар Довуд даврида яшаб, диний ишларда фақат Қонун (Мусонинг беш китоби) ни тан олганлар. Мазкур китобда охират, қайта тирилиш, қиёмат ҳақида ҳеч қандай маълумот келмагани сабабли улар ушбу ақидаларни инкор этадилар. “Фарзий” яҳудий тилида “тушунтириш”, “ажратиб кўрсатиш” сўзидан олиниб, улар Мусонинг қонунларини шарҳлаб, оддий одамларга ўргатганлар. Фарзийлар бошқа пайғамбарларнинг муқаддас ёзувлари, урф-одатларини қабул қилиб, уларга амал қилиб овқатга, кийимга, қўллар ва баданларнинг озодалигига эътибор бериб, қиёматга, ўлганларнинг қайта тирилишига ишонганлар. “Ессей”ларнинг ақидасига кўра яҳудийлар Худо талаб қилганидек яшашдан ортга чекина бошладилар. Уларга кўра, римликлар баъзи диний мансабларга Мусонинг Қонунига номувофиқ равишда муносиб бўлмаган шахсларни тайинлаган эдилар. Бундан ранжиган бир гуруҳ руҳонийлар Қуддусда ибодат қилиш ва қурбонлик қилиш Қонунга тўғри келмай қолди деб ҳисоблаб, яҳудий саҳроларида ўз жамоаларини ташкил қиладилар. Уларни “ессейлар” деб атадилар. Ессейлар Худо томонидан юбориладиган халоскор – Мессиянинг келиши ва Қуддусни тозалашини кутиб, ибодат қилиб яшай бошладилар. “Сионизм” сўзи Қуддусдаги Сион тоғи номидан олиниб, австралиялик яҳудий журналист Т. Герльцнинг “Яҳудийлар давлати” рисоласи асосида XIX аср охирларида тузилиб, раввинлар томонидан қўллаб-қувватланган сиёсий оқим сифатида яҳудий динидан фойдаланади. Оқимнинг мақсади – яҳудийларнинг худо томонидан танланган мумтоз халқ эканини тарғиб этиш ва уларнинг ўзлари яшаб турган турли ўлкалардан чиқиб, Фаластинда “миллий бирлашиш”га эришиш эди. Сионизм “Жаҳон яҳудий миллати” – “Олий миллат” ғояларини илгари суради. Яҳудий илоҳиётчилар орасида яҳудий динини ислоҳ қилиш ва уни ўрта асрлардаги ҳолатига қайтариш тарафдорлари кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг фикрича, динни танқид қилиш унинг таъсир кучини камайтиради. Шунинг учун диннинг ўзи қандай бўлса шундайлигича қабул қилиш деган фикр тарафдорлари яҳудий руҳонийлари орасида ва Исроил давлат арбоблари ўртасида кенг тарқалган. Улар ўзларини “Қайта қурувчилар” деб атайдилар.
Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling