Ўзбeкистoн рeспубликaси xaлқ тaълими вaзирлиги
"Аҳмоқона гапларни гапирма!"
Download 208.89 Kb.
|
4 Фарзандингиз асло бундай дея кўрманг docx
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Мана ол-да, нари кет!"
- "Бошқалар уддасидан чиқади, сен эса йўқ".
- "Кўзимга кўринма".
"Аҳмоқона гапларни гапирма!"
Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Болалар катталардан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон бекорчи гапларни гапиришмайди. Сизга ҳар қанча кулгили ёки бемаъни туйилмасин, фарзандингиз сизга айтгиси келган ҳар бир сўз у учун муҳим аҳамиятга эга. Уни инкор этиб, боланинг сўзлари сиз учун аҳамиятсиз эканлигини билдирган бўласиз. Кейин фарзандингиз сиздан кўп нарсани сир тутадиган бўлиб қолса, ажабланманг. Қандай гап гапирмасин, унинг ютуқлари учун хурсанд бўлинг, сўзларини диққат билан тингланг. Агар у бирор бир муаммо билан келган бўлса, уни ҳал қилишга уриниб кўринг. "Мана ол-да, нари кет!" Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Боланинг талабига жавоб беришнинг энг ёмон усули. Унга миннат қилаётганингиз етмагандек, ундан кетишни талаб қиляпсиз. Болалар ўз истагига эришиш йўлида бу усулдан фойдаланишга тез кўникишади. Ота-оналар эса кейин "қачон шунчалик узоқлашишга улгурдик?", деб ажабланишади. "Нари кет" сўзини қўлламасликка ҳаракат қилинг, зеро бу сиз ва фарзандингиз ўртасидаги масофани узоқлаштиради. "Бошқалар уддасидан чиқади, сен эса йўқ". Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Болани бошқалардан ёмон эканлигига ишонтириб, сиз фарзандингизда ўзига бўлган ишончсизлик ҳиссини шакллантирасиз. Баъзи ота-оналар шу йўл билан болани тўғри йўлга солишга уринишади, бироқ бундай усул ҳаттоки катталарда ҳам ижобий натижа бермайди. Зигмунд Фрейднинг шундай сўзлари бор: "Ўзингизни таққослашингиз мумкин бўлган ягона шахс - бу ўтмишдаги ўзингиз". Ана шу сўзларга асосланиб, болани тарбия қилсангиз, у ўзига ишонган шахс бўлиб вояга етади. "Кўзимга кўринма". Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Бундай сўзлар болага на унинг ўзи ва на муаммолари ота-онасига кераксиз эканлигини билдиради. Баъзан ота-оналар шу йўл билан можаронинг олдини олишга ҳаракат қилишади, аммо муаммодан қочиш билан уни ҳал қилиб бўлмайди. Фарзандларингизнинг сўзларини эшитинг, уларга ёрдам беринг. Зиддиятли вазиятларда эса бошқача усулларни қўлланг. Download 208.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling