Ўзбекистон республикасида жисмоний тарбия тизимини ривожланишининг умумий тавсифи


Download 42.3 Kb.
bet6/12
Sana08.02.2023
Hajmi42.3 Kb.
#1168953
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-mavzu 3

3-асосий саволнинг баёни:
Тамойил (принцип)-лотинчадан таржимаси бошаниш ,асос деган маънони англатиб, бирор бир назария,таълимот,дунёқараш ва х.к.ларнинг асосий дастлабки ҳолати деганидир (7,9).
Жисмоний маданият назариясида “тамойил” деганда таълимнинг,тарбиянинг ва шахсни ҳар томонлама ривожлантиришнинг моҳити ҳамда фундаментал қонуниятларини объектив акс эттирувчи умумий назарий ҳолатлар тушунилади.
Жисмоний маданият тизимининг қуйидаги принциплари мавжуд:
1.Соғломлаштириш йўналишидаги тамойил.Ушбу тамойилнинг мазмуни шундан иборатки,жисмоний маданият инсонларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга ёрдам бериши керак.Жисмоний маданият ёрдамида:
-ҳаракат фаоллигидаги камчиликлар компенсация қилиниши;
-организмнинг функционал имкониятлари такомиллашиши, иш қобилияти ошиши ва ташқи муҳитнинг ноқулай таъсирларига қаршилиги оширилиши керак.
кенг имкониятлар яратиш керак.
Ушбу тамоилнинг моҳияти шундан иборатки, жисмоний тарбия билан шуғулланиш ҳаракат ривожлантирувчи, балким профилактик функцияни ҳам бажариши керак. Бизнинг давримизда «Жисмоний тарбия» ва «Саломатлик» деярли синоним сўзлар бўлиб қолган. Жисмоний тарбия ижобий таъсир кўрсатиши учун бир қанча коидаларга амал қилиш керак:
Жисмоний тарбия воситаларининг таъсирини кучли таъсир этувчи дориларнинг самарасига тенглаш мумкин. Агар ундан жуда паст микдорда фойдаланса – фойдасиз, ошириб юборилса – хавфлидир. Бу ерда таъсирнинг оптимал даражасини аниқлаш зарур. Демак, юкламаларни режалаштириш ва бошқариш вақтида биринчи уринда шугулланувчилар соғлиғини мустахкамлаш ҳақидаги мисолларга асосланиш керак
Охирги йилларда жисмоний тарбия ва спорт билан кўплаб инсонлар мунтазам шугулланмокдалар. Бу жуда кувонарли холдир. Лекин шу билан биргаликда жиддий муаммолар ҳам келиб чиқади. Бундай муаммолардан бири – соғликни мустахкамлови талабларга жавоб берувчи восита ва жисмоний тарбия шаклларини танлашдир. Кўпгина холларда шугулланувчилар услубий жиҳатдан асосланмаган воситалардан еки юкори малакали спортчиларнинг юкламаларидан охирини уйламасдан кўр – кўрона фойдаланадилар. Соғликка улар салъбий таъсир кўрсатмаслиги учун машғулотларда илмий асосланган, амалиётда текширилган жисмоний тарбия воситалари ва шаклларидан фойдаланиш керак.
Инсонларнинг соглиги бойлигидир. Соғлом инсон юкори ишлаб чикариш қобилиятига эга бўлади.
Жисмоний тарбия тизимининг ушбу тамоилини амалга ошириш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш керак:

  1. Жисмоний тарбиянинг фақат гина соғлом лаштириш аҳамияти илмий асосланган восита ва усулларидан фойдаланиш керак.

  2. Жисмоний юкламалар катъий равишда ўқувчиларининг имкониятларига мос равишда режалаштирилиши керак.

  3. Тиббий педагогик назорат ҳар қандай ўқув – тарбия жараёнининг зарурий бир элементи бўлиши керак.

  4. Санитар - гигиеник талабларга тўлиқ риоя қилиниш керак, қуёш сув ва ҳаводан рационал фойдаланиш зарур.

Ушбу тамойилни амалга оширишда қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиниши шарт:
1.Жисмоний тарбия методлари ва воситаларининг соғломлаштирувчи қиймати илмий асосланган бўлиши шарт.
2.Жисмоний юкламалар ҳажмининг шуғулланувчилар имкониятига мослиги.
3.Жисмоний ҳаракат фаоллигини соғлом турмуш тарзининг бошқа таркибий қисмлари ва шароитлари билан уйғунлашуви .Масалан,жисмоний юкламадан сўнг тикланиш жараёнида гигиеник ва диетологик омиллардан фойдаланиш,рационал кун тартибига рио қилиш,зарарли одатлардан воз кечиш ва х.к.

Download 42.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling