Ўзбекистон Республикасида Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга ошириб борилмоқда. Маълумки, қурилиш соҳаси мамлакатнинг иқтисодий ижтимоий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади


Download 37.66 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi37.66 Kb.
#1583903
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11 (2)

Қаватлараро ва том ёпмаси. Қаватлараро ва том ёпмасининг юк кўтарувчи элементи бўлиб ПК8-59,12-С8 ва ПК8-29,12-С8 сериядаги кўпбўшлиқли йиғма темирбетон плиталар қабул қилинган, уларнинг техник холати қониқарли. Бу плиталар ғиштин девор устига цемент-қум қоришмасидан таглик қилиб ўрнатилгач, улардан чиқиб турувчи арматуралар зилзилага қарши темирбетон белбоғларнинг бўйлама арматураларига яхшилаб пайвандланиб маҳкамланган ва сўнгра бетон қуйиш ёрдамида яхлит бир фазовий тузилма хосил қилинган. Плиталар орасидаги чоклар ҳам майда тўлдиргичли В10 маркали бетон қоришмаси билан тўлдирилган. Курилган бино томи шифер материали билан ёпилган. Бунда аввало юк кўтарувчи деворлар бўйлаб 100х100мм кўндаланго кесимга эга бўлган маурлат ва 50х170 мм ли стропила тўсинлари ва унинг устидан тахта обрешеткалар михланиб маҳкамланган. Обрешеткалар оралиғи шифер материали ўлчамига мувофиқ танланади. Томдан ёмғир ва қор сувларини йиғиштириб олиш учун рухланган тунукадан тарновлар қилиш хам кўзда тутилган
Поллар. Пол тузилмалари хоналарда амалга ошадиган фукционал жараёнлар, у ердаги ҳарорат-намлик даражаларини ҳисобга олган ҳолда танланган.Хоналарда поллар линолиум материалларидан таерланган
Зинопоялар. Зинопоялар ва холлар поллари мармардан пол қилинган. Полларнинг техник холати 25-30% холатда қониқарсиз. Линолеум полнинг барчаси, янги матерал қўллаб таъмирлаш, мармар полларни янгитдан қилиш зарур
Эшик ва деразалар. Эшик ва деразалар бинода 24698-81 Давлат стандарти (ГОСТ) бўйича тайёрланган 1.136-10 ва 1.136.5-19 сериядаги тайёр эшиклар ўрнатилган. Бунда хоналарнинг ва эшик ўринларининг ўлчамларига қараб ДН 24-15,8-8Б,ДС 24-15Г, ДО 21-13, ДО 24-15 ШР2П, ОС -9-18 маркали эшиклар ўрнатилган бўлиб уларнинг 80-85% қисми яхши холатда, қисман таъмир ишлари талаб этилади, 15-20% эшикларни янгисига алмаштириш зарур. Деразалар эса 24699-81 Давлат стандартидаги 1.236-6 серияли, қўш табақали тайёр ромлардан бажарилган. Бунда маркалари ДГ 24-15, ДО 24-15, ОС 9-18 бўлган дераза ромлари ишлатилган.Дераза ромларига қалинлиги 3-4 мм бўлган ойналар қирқиб солинган. Дераза ромларининг 30-35% қисми қониқарсиз холатда, улар тўлиқ кўчириб олинади ва янги ромларга алмаштирилади, янги алюмин профилли витражлар йиғилади.
Эшик ва деразаларнинг пардози, яъни бўёғи эскирган, қониқарсиз холатда. Шунинг учун мукаммал таъмирлаш ишлари таркибида уларнинг эски бўёқларини яхшилаб кўчириб тозалаш ва мойли бўёқлар билан қайта бўяш кўзда тутилди.

Download 37.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling