Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Талабнома берилган белгининг тасвири


Download 0.85 Mb.
bet6/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

Талабнома берилган белгининг тасвири



Ариза бланкасида «Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири» графаси кўзда тутилган бўлиб, унда талабнома берилган белгининг 8х8 см дан катта бўлмаган тасвири келтирилади.
Агар рўйхатдан ўтказиш учун товар белгиси сифатида этикеткага талабнома берилаётган бўлса, у ҳолда белгининг тасвири сифатида этикетканинг ўзи топширилиши мумкин. Агар этикетканинг формати 8х16 см дан ортиқ бўлса, у ҳолда белгининг
тасвири кичрай-тирилган ўлчамда топширилади.

Қоидаларнинг 20-банди



Агар рўйхатдан ўтказиш учун товар белгиси сифатида муайян шаклга эга бўлган (уч ўлчамли) белгига талабнома берилаётган бўлса, у ҳолда «Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири» графасида шу белгининг умумий кўринишининг тасвири жойлаштирилади. Шунинг билан бирга, талабномада кўрсатилган белги тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилувчи барча зарур проекцияларнинг тасвири ҳам келтирилади.






Белгининг тасвири ундан исталган миқдорда нусха олишга имкон берадиган қилиб, график жиҳатдан сифатли бажарилган бўлиши лозим.

Қоидаларнинг 20-банди



Талабномада кўрсатилган белгининг тасвири товар белгисини қайси ранг ёки ранглар бирикмасида рўйхатдан ўтказиш сўралаётган бўлса, ўша ранг ва ранглар бирикмасида топширилади.



Қоидаларнинг 20-банди



Товарлар ва хизматлар рўйхати



Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар ва хизматлар ТХХК синфлари бўйича гуруҳланган бўлиши лозим.
ТХХК шунингдек рўйхатдан ўтказилган товар белгилари бўйича қидирув ишларини осонлаштириш учун ҳам мўлжалланган бўлиб, товарларнинг 34 та синфини ва хизматларнинг 11 та синфини ўз ичига олади. Бу синфлар арабча рақамлар билан белгиланади. Ҳар бир товар ёки хизмат мансуб бўлган товарлар ва хизматларнинг алифбо тартибида тузилган рўйхати ТХХКнинг таркибий қисмини ташкил этади.

Қоидаларнинг
26-банди



Одатда буюмлар ўзларининг функциялари ва мақсадига мувофиқ таснифланади: кўп мақсадли вазифани бажарувчи буюмлар (радиобудильник каби) бажараётган функцияларига мувофиқ муайян синфларга киритилиши мумкин; ишлов берилмаган ёки қисман ишлов берилган хом ашё асосан ўзи таркиб топган материал бўйича таснифланади; бошқа маҳсулотда қўллаш учун мўлжалланган товарлар, агар ушбу бошқа маҳсулот ўзга мақсадларда қўллансагина, битта синфга киритилиши мумкин; товарларни ўраш-жойлаш ва сақлаш учун мўлжалланган сиғимлар товарнинг ўзи мансуб бўлган синфга киритилади.
Хизматлар синф сарлавҳаси ва тегишли изоҳларда ифодалан­ган фаолият йўналишига мувофиқ ёки синфларга бирлаштирилган Товарлар ва хизматлар рўйхатидаги ўхшаш хизматларга мувофиқ ёки бўлмаса хизматларнинг алифбо тартибидаги рўйхатига мувофиқ таснифланади. Прокатга оид хизматлар асосан прокат объектлари ёрдамида амалга ошириладиган хизматлар мансуб бўлган синфлар бўйича таснифланади (масалан, телефонлар прокати – 38-синф). Консультация, маслаҳат ёки ахборот билан боғлиқ хизматлар асо­сан консультация, маслаҳат ёки ахборот объекти бўлган хизматлар




мансуб бўлган синфларга мувофиқ таснифланади, масалан, транспортировка масалалари бўйича – 39-синф, тижорат ишларини бошқариш масалалари бўйича – 35-синф, молиявий ишлар бўйича –
36-синф, косметика масалалари бўйича – 44-синф.






Товарлар ва (ёки) хизматлар номлари амалдаги ТХХК таҳририга киритилган номларга мос бўлиши лозим.



Қоидаларнинг
26-банди

Турли хилдаги (сўзли, тасвирий, аралаш, ҳажмли) товар белгилари учун аризалар бланкаларини тўлдиришга тегишли мисоллар 3-6-иловларда келтирилган.







Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling