Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида


-боб. Ўрта махсус профессионал таълим


Download 113.18 Kb.
bet9/38
Sana09.06.2023
Hajmi113.18 Kb.
#1473076
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
ВМК 466 07 08 2020 Проф таъл низоми уставлар

7-боб. Ўрта махсус профессионал таълим
1-§. Ўрта махсус профессионал таълим муассасалари бошқаруви
97. Ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлаш асосан олий таълим муассасалари ҳузурида фаолият кўрсатувчи техникумларда амалга оширилади ва улар тегишли равишда олий таълим муассасалари, вазирликлар ва идораларнинг идоравий бўйсунувида бўлади.
98. Техникумларга тегишли олий таълим муассасасининг тавсияси асосида вазирлик ва идора раҳбари томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Директор техникумнинг фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради.
99. Техникум директори қонун ҳужжатларига ва уставга мувофиқ таълим муассасаси номидан иш юритади, шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, белгиланган тартибда техникумнинг шахсий ҳисобварақларини очади, ўз ваколати доирасида барча ходимлар ва ўқувчилар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
Директор белгиланган тартибда ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, шунингдек, уларнинг хизмат вазифаларини белгилайди.
100. Техникум директори ҳузурида коллегиал орган ҳисобланган педагогик кенгашлар ташкил этилади.
Педагогик кенгашнинг функциялари техникумнинг Уставида белгиланади.
101. Техникумларда тармоқ вазирликлари, идоралари, белгиланган тартиб ва устав асосида иш кўрувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини ўз ичига оладиган васийлик кенгашлари тузилиши мумкин.
Васийлик кенгаши таркиби ва унинг фаолияти тартиби тегишли вазирлик ва идора томонидан тасдиқланади.
102. Тизимида техникумлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар:
а) тегишли иш берувчилар билан биргаликда:
техникумларни моддий ва молиявий таъминлайдилар;
битирувчиларни амалиёт ўташи учун амалиёт базалари билан таъминлайдилар ва эгалланган касб ёки мутахассисликлар бўйича улар меҳнатидан самарали фойдаланиш масалаларини ҳал этадилар.
б) тегишли олий таълим муассасалари билан биргаликда:
ўқувчиларда касбий компетенцияларни шакллантириш учун тегишли шарт-шароитлар яратадилар;
техникум битирувчилари келгусида олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишларида таълимни давом эттиришини ҳисобга олган ҳолда тайёрланадиган мутахассисликлар рўйхатини шакллантирадилар;
техникумларнинг камида 2 йиллик муддатга мўлжалланган таълим дастурларини ишлаб чиқадилар ва Вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этадилар;
кундузги таълим дастурлари битирувчилари олий таълим муассасасининг 2-курсидан тўлов-контракт асосида таълимни давом эттиришини ташкил этадилар.
Тегишли олий таълим муассасалари техникумларни моддий ва молиявий таъминлашда иштирок этишлари ҳамда молиявий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Тизимида техникумлар мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар қонун ҳужжатларига мувофиқ техникумлар фаолиятини ташкил этишда бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

Download 113.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling