Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар. Mavzu 08 «Ўзбекистоннинг янги тарихи» fan


Download 55.84 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana25.10.2023
Hajmi55.84 Kb.
#1719704
  1   2   3   4
Bog'liq
nC9AbY5wYsL0LtRMyqDynbvcpIXrKKQKwcIwkAmT (1)



Ўзбекистон Республикасидаги 
ижтимоий ўзгаришлар.
MAVZU 
08
«Ўзбекистоннинг янги тарихи»
FAN:
1


Режа:
1.Мустақиллик арафасида ижтимоий-иқтисодий ва 
демографик вазият
2.Бозор муносабатларига ўтиш даврида ижтимоий 
ҳимоя
3.Ҳозирги босқичда олиб борилаётган ижтимоий 
сиёсат ва унинг ўзига хослиги
2


1.Мустақиллик арафасида ижтимоий-
иқтисодий ва демографик вазият
ХХ асрда 70 йилдан кўпроқ вақт ҳукмрон бўлган, дунё харитасида 
“Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи” деган ном билан 
катта ҳудудни эгаллаган
сохта коммунистик мафкурага, маъмурий-буйруқбозлик 
тизимига асосланган йирик мамлакатдаги тўғри бўлмаган, 
самарасиз ижтимоий-иқтисодий сиёсат 
1980-йилларнинг охирига келиб барча иттифоқдош 
республикалар қаторида Ўзбекистон аҳолисининг ҳам яшаш 
шароитларини оғирлаштириб, уни кўплаб муаммолар 
исканжасига солиб қўйди
3



1980-йилларнинг охири, 1990-йилларнинг бошларида 
Ўзбекистонда ижтимоий кескинликнинг кучайди
Статистик маълумотлар таҳлили аҳоли рўйхатга олинган 
давр оралиғида, яъни 1979-1989 йиллар давомида 
республикада жами аҳоли сони 15379,4 минг кишидан 
19810,0 минг кишига ёки 28,8 фоизга кўпайганини 
кўрсатади. Бу даврда аҳолининг ўртача йиллик ўсиш 
суръати 2,8 фоизни ташкил қилган. 
1991 йилга келиб мамлакатда аҳоли сони 20,7 
миллион кишидан ортиб, 1990 йилга нисбатан 
386,0 минг кишига ўсган. Бу эса Ўзбекистонда 
аҳолининг ўсиш суръатлари Иттифоқ суръатларига 
қараганда уч баробардан зиёд юқори бўлганини 
кўрсатади.
4


Бу даврда республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар
бўйича Иттифоқдаги ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлиб, мамлакатда
охирги ўринлардан бирига тушиб қолди. Жумладан, аҳоли жон бошига
ялпи
ижтимоий
маҳсулот
ишлаб
чиқариш
бўйича
иттифоқдош
республикалар орасида 12-ўринни, даромад даражаси, асосий турдаги
маҳсулотларни истеъмол қилиш жиҳатидан энг охирги ўринлардан бирини
эгаллаб келди. Аҳоли жон бошига миллий даромад ишлаб чиқариш бўйича
Иттифоқдаги ўртача даражадан 2 баробар, халқ истеъмоли моллари ишлаб
чиқариш бўйича 2,5 баробар, саноатдаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан
2,5 баробар, қишлоқ хўжалигидаги меҳнат унумдорлиги жиҳатидан эса 2
баробар, аҳолининг ўрта ҳисобда гўшт маҳсулотлари, тухум, сут ва сут
маҳсулотлари истеъмоли бўйича 2 баробар орқада қолган.


Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайиши, ўз навбатида, аҳолининг
турмуш даражасига ҳам таъсир кўрсатиб, яшаш шароитларининг оғирлашувига
сабаб бўлди. Ўша даврда кун кечириш учун ойига ўрта ҳисобда камида 85 сўм
зарур бўлгани ҳолда, 75 сўмдан камроқ ялпи даромад оладиган аҳолининг
улуши Иттифоқ бўйича 12 фоиздан сал кўпроқ бўлса, Ўзбекистонда бу
кўрсатгич 45 фоизга етган, яъни 8 миллион 800 минг кишини ташкил этган.
Ижтимоий инфратузилма тармоқлари: соғлиқни сақлаш, халқ таълими,
мактабгача болалар муассасалари жуда оғир аҳволда бўлиб, мактаб ва
касалхоналарнинг 60 фоизи нобоп биноларда жойлаштирилган. Бу эса ўша
даврда инсоннинг ҳар томонлама уйғун камол топиши, унинг шахс сифатида
маънавий ривожланиши у ёқда турсин, кўпинча яшаш учун керак бўлган энг
оддий нарсалар ҳам етишмаганини кўрсатади.


Ҳукмрон партия ва совет давлатининг республикада шаклланган демографик
вазиятни ҳисобга олмагани натижасида республикада бандлик муаммоси
долзарблашди. Маълумки, шўролар даврида ишсизлик фақат капитализмга
хос иллат сифатида қараб келинди. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ри-
вожланиш хусусиятлари эътиборга олинмай, республикамизга хос демог-
рафик жараёнлар чуқурроқ таҳлил қилинмади. Натижада 80-йилларнинг
иккинчи ярмидан бошлаб мазкур муаммо кўзга ташлана бошлади. Бир
томондан меҳнат ресурслари сонининг ўсиши тезлашди, иккинчи томондан,
янги иш жойлари ташкил қилиш деярли тўхтаб қолди. Бинобарин,
республикада меҳнатга лаёқатли бўлган 1.680 минг киши халқ хўжалигига
жалб қилинмади. Улардан 780 минг меҳнатга лаёқатли бўлган аҳоли ортиқча
ишчи кучи сифатида ишлаб чиқаришдан четда қолди. Айниқса аҳоли ўта зич
жойлашган Фарғона водийсида ишсизлик масаласи янада ўткир муаммога
айланди.


1
• Ўзбекистонинг ўз янгиланиш ва таракқиёт йўлига асос қилиб олинган 
етакчи тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсат қуйидаги 
босқичларда амалга оширилди 
2
• Биринчи босқич - 1991-1994 йилларни ўз ичига олган бўлиб, унда собиқ 
тузумдан мерос бўлган ижтимоий тизим бозор иқтисодиёти шароитига 
мослаштирилиб, дастлабки йиллардаги ижтимоий соҳадаги муаммо ва қи-
йинчиликларни юмшатишга, уларни ҳал этишга қодир бўлган мутлақо янги 
ижтимоий тизимга асос солинди.
3
• Иккинчи босқич - 1995 йилдан бошланди. Бунда оммавий ижтимоий ҳимоя тизимидан 
бутунлай ўзгача, мақсадли ва адресли характерга эга бўлган ҳимоя тизимига ўтиш амалга 
оширила борди. Бу даврда иқтисодий ўсиш бошланиши билан аҳолининг янги эркин бозор 
иқтисодиётига кўникма хосил қилиши ва унда бевосита иштирок этиши кузатилди. 

Download 55.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling