Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 185.78 Kb.
|
4.Буриев Жалоал таннарх
Хулоса ва таклифларБитирув малакавий иши бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ресурстежовчи агротехнологиялардан фойдаланишни яхшилаш бўйича хизмат қиладиган хулоса ва таклифлардан иборат: 1. Деҳқончилик қилиш учун ресурслар чекланганлиги сабабли, экинларни парваришлашдан то етиштириб олгунга қадар сарфланаётган моддий ва пул маблағларини тежаш учун ресурстежовчи технологияларни амалиётга жорий қилишнинг бошқарув механизмни ислоҳ қилиш учун ислоҳатлар олиб бориш зарур. 2. Қишлоқ хўжалигидаги мавжуд моддий ва молиявий ресурслардан ташқари расурстежовчи агротехнологиялардан самарали фойдаланиш ва уни амалиётга тадбиқ қилиш жараёнини асослаб бериш учун илмий тадқиқотлар олиб борилиб, назарий ва амалий жиҳатдан илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш механизмини ишлаб чиқиб уни қўллаш тизимини яратиш зарур. 3. Қишлоқ хўжалик экинларини парваришлашда янги технологияларни жорий этиш ва унинг иқтисодий самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичларини аниқлаб, тежалган ресурс ҳисобига олинган натижаларни иқтисодий баҳолаш тизимини яратиш зарур. 4. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган агротехник тадбирларга киритиладиган ресурстежовчи технологияларни жорий этганлиги ва унинг иқтисодий натижаларига нисбатан рағбатлантириш тизимини жорий этиш керак. 5. Янги агротехнологияларни қўллаш ва унинг иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш, услубларини ишлаб чиқиш, иқтисодий кўрсатқичлар асосида унинг фаолиятини баҳолаш бўйича назарий ва амалий асослари ўрганиб чиқилиб, амалиётга қўллаш услублари яратилди. 6. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолиятини юқори ҳосил олганини баҳолаймиз. Аслида 1 гектарга, 1 киши кунига, 1м3 сувга, 1 тонна минерал ўғит, ёқилғи ҳисобига ишлаб чиқилган маҳсулот миқдори билан баҳолашимиз керак. Шунда моддий ресурслардан фойдаланиш даражасини баҳолаш мумкин. Бундан ташқари қиймат кўрсаткичларини ҳам юқоридаги-дек сўмдаги ифодаси билан баҳолаш зарур деб ҳисоблаймиз. Қишлоқ хўжалиги агротехник тадбирларининг асосий салмоғини ташкил этадиган кимёвий воситалар ва механизация ишларига кам эътибор қаратилмоқда. Ресурстежовчи агротехнологияларни қўллаш ва унинг иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш, услубларини ишлаб чиқиш, иқтисодий кўрсатқичлар асосида унинг фаолиятини баҳолаш бўйича назарий ва амалий асослари ўрганиб чиқилиб, амалиётга қўллаш услублари яратилди. 7. Қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган агротехнологияларни иқтисодий жиҳатдан баҳо бериш учун, унинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблашнинг услубий асослари ўрганилди. Маҳсулот етиштирувчи қишлоқ хўжалик субъектлари фаолиятини аниқловчи ва иқтисодий самарадорлигини белгиловчи иқтисодий кўрсаткичларни назарий жиҳатдан ўрганиб, амалиётга жорий этиш усуллари ишлаб чиқилди. 8. Пахта, ғалла ва бошқа экинларни парваришлашда қўлланилган технологияларнинг анаънавий технологияга нисбатан афзалликлари назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинди. Шу кунгача қўлланилган технологияларнинг афзаллик тамонлари тўлалигича баҳоланмаган.Масалан: экинларни суғориш, кимёлаштириш, механизациялаш ишларининг самарадорлик кўрсаткичлари, пул ва моддий сарф-харажатлари ҳисобини ўрганилганда, бу кўрсаткичлар бир тизимга келтирилмаган, баҳолашдаги ноаниқликларни аниқлашнинг назарий асослари кўрсатиб берилди. 9. Тупроққа минимал ишлов бериш ва бир ўтишда ерни юмшатиш, зичлаш, буғдой экиш ҳамда буғдой экилган қаторчалар тупроғини зичлаш каби жараёнларнинг бажарилиши ҳисобига агрегатларнинг дала бўйлаб ўтишлар сони 4 мартага камаяди, катта тезликда ишлайдиган комбинациялашган машиналарни қўллаш ҳисобига ёнилғи сарфи ўрта ҳисобда 2,4 мартага камаяди (амалдаги технологияда 91,2 л/га, ресурстежамкор технологияда 38,0 л/га). 10.Тарихий иқтисодчи олимларнинг илмий ишланмалари ва ҳозирги замонхорижий ҳамда маҳаллий иқтисодчи олимларнинг илмий ишланмалари таҳлил қилинди. Самара ва самарадорлик унга боғлиқ бўлган барча тармоқларнинг ўзига хос бўлган иқтисодий кўрсаткичлари ва уни ҳисоблаш усуллари, амалиётга жорий этиш йўллари ўрганилди. Уларнинг фикрича қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантиришга, олинадиган маҳсулот миқдорига ва сарф харажатларни камайтиришга қаратилган. Лекин ресурсларни тежаш тўғрисида, илмий ишланмалар олдига вазифа қилиб қўйилмаган. 11. Қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан олинган ва деҳқончилик қилинаётган майдонларга тайёрлов корхоналари ўртасида тузилган давлат буюртмаси бўйича маҳсулот етиштиради. Паст фоизли кредитлар берилади. Кредит асосан асосан моддий ресурслар ва хизматлар учун берилади. Лекин, молиявий ресурслардан фойдаланишни фермер ихтиёрига бериб қўйилган.Бизнинг фикримизча, фермер хўжаликлари билан таъминот, хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасида тузилган шартнома шартларини асослигини ўрганиб пул ўтказишни таклиф этамиз. Масалан, 1 га буғдой майдонини камбайинда ўриш учун 120-130 минг сўм, ерни шудгорлашга 130 минг сўмдан ташқари ёқилғисини фермер томонидан берилади. Фермер томонидан оғзаки келишув асосида жараён олиб борилади. Агар комбайин фермер даласида таъмир талаб бўлса, унинг эҳтиёт қисмларини фермер олиб беради. Фермер хўжалиги молиявий маблағ билан бир қаторда моддий ресурсларни беҳуда сарфлашга мажбур бўлмоқда.Кузатишлар шуни кўрсатадики, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришдан бошлаб, уни ихтисослаштириш ва интеграллашувини ўрганиш ҳамда уни яхшилаш бўйича тавсиялар бериш имконияти яратилди. Download 185.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling