Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 185.78 Kb.
bet19/27
Sana09.01.2023
Hajmi185.78 Kb.
#1085624
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
4.Буриев Жалоал таннарх

Давлатларнинг номи



Йиллар

2013 йил 2017 йилга нисбатан, +; -

2009

2010

2015

2016

2017

1

Хитой

7,7

8,1

8

7

6,5

-1,2

2

Ҳиндистон

4,7

5,2

4,9

5,1

5,7

1,0

3

АҚШ

4,7

4,2

2,8

2,7

4,0

-0,7

4

Покистон

2,1

1,9

1,9

2,1

1,9

-0,2

5

Бразилия

1,5

1,6

1,2

1,2

1,8

0,3

6

Ўзбекистон

1,2

1,2

1,0

0,8

1,0

-0,2

7

Австралия

0,3

0,1

0,3

0,4

0,9

0,6

8

Туркия

0,8

0,7

0,4

0,4

0,5

-0,3

9

Африка (Франко)

0,7

0,5

0,5

0,5

0,3

-0,4

10

Туркманистон

0,3

0,3

0,3

0,3

0,3

Х

11

Бошқа давлатлар

3,1

2,8

2,5

2,2

2,4

-0,7




Жаҳон бўйича

26,5

26,1

23,3

22,1

25,1

-1,4

3.2.1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, дунё бўйича ишлаб чиқарилган жами пахта 2009 йилда 26,5 миллион тонна бўлган бўлса, 2017 йилга келиб бу кўрсаткия 25,1 миллон тоннага ёки 1,4 миллион тоннага камайганлигини кўриш мумкин. Дунё бўйича етиштирилган пахта хом-ашёсида Хитой давлатининг салмоғи 25,8 фоиз, Ҳиндистон 22,7, АҚШ 15,9, Покистон 7,5, Бразилия 7,1, Ўзбекистон эса 4,0 фоизни ташкил этиб ва бошқа мамлакатлар 27,0 фоизини ташкил этади.


Дунё бўйича пахта хом-ашёсини етиштириш таҳлили шуни кўрсатмоқ-даки, пахта толасини ишлаб чиқаришнинг асосий қисми Хитой, Ҳиндистон ва Америка Қўшма Штатларига тўғри келб 16,2 млн. тонна ёки жами толаганисбатан 64,0 фоизини ташкил этади. Жаҳон пахтачилигида охирги 5 йил мобайнида пахта хом-ашёсини етиштиришда ресурстежовчи агротехнологияларни қўллаш эвазига ривожланди. Агар ўтган асрнинг 50-йилларида жаҳонда пахта экин майдонларидан гектаридан ўртача ҳосилдорлик 4,0 центнерни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб замоновий агротехнологияларни қўллаш ҳисобига ўртача 8-9 центнерни ташкил этмоқда.
Жумладан, кейинги йилларда АҚШнинг Техас, Мисисипи, Алабама ва Жоржия штатларида қурғоқчилик бўлиши ҳамда шимолий Каролина ва Варжиния штатларининг экин майдонларига «Айрин» тўфони катта зарар етказди. 2009-2017 йилларда АҚШда чигит экиладиган майдонлар 5,12 миллион гектардан 3,12 миллион гектарга ёки 39,4 фоизга камайди. Шулар қатори Туркия ва Грецияда ҳам пахта экиладиган майдонлар 29,0-30,2 фоизга қисқартирилди. Дунё пахтачилигида бўлаётган ўзгаришлар жаҳон бозорида пахта толасининг нархи юқори бўлиши мумкинлигидан дарак бермоқда5.
Хитой ва АҚШда пахта етиштириш бўйича юксак тажрибага эга бўлибпахтанинг товарлилик даражаси юқори бўлишига сабаб, техника билан аъло даражада қуролланганлиги, ихтисослашганлиги, ёлланма меҳнатдан кенг фойдаланиши билан ажралиб туради. Хитой ва АҚШ давлатларига нисбатан Ўзбекистон республикасида пахта ҳосилдорлиги ва унинг ўсиш суръати нисбатан паст даражада. Республиканинг табиий-иқлим шароитидан ва ернинг банитет баллидан келиб чиққан ҳолда, Хитой давлатининг пахта етиштиришдаги илғор тажрибаларини ва ресурстежовчи агротехнологиялари билан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда уларни пахтачилик хўжаликларига татбиқ этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Республиканинг қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш маълум вақтгача фермер хўжаликлари ихтиёрига ўтказила бошланганлиги, пахта ҳосилдорлигини белгилаш ишларига объектив ёндошилиши, улар томонидан пахта хомашёсини етиштириш агротехнологиясига алоҳида эътибор қарата бошлаганликларини илғор тажрибали хўжаликларда кузатиш мумкин.
Пахтачилик фермер хўжаликларида ресурстежовчи агротехнологияларни АҚШ, Хитой ва Исроил каби мамлакатлардажорий этиш бўйича бой тажрибага эга.
Ушбу мамлакатларнинг фермер хўжаликлари ресурстежовчи агротех-нологияларни жорий қилишда техника таъминоти ва механизация хизматларини кўрсатиш муҳим ҳисобланади. Фермер хўжаликларида ресурстежовчи агротехнологияларни жорий этиш билан бирга кафолат муддатлари давомида уларни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш каби хизматларни бажаришни ўз зиммасига олади. Кейинги йилларда кўпгина ривожланган хорижий мамлакатларда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш тобора кучайиб бормоқда. Чунки, харидор алоҳида хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни талаб қиладиган мураккаб техникани сотиб олишда унинг нархи ва сифати билан бир қаторда уни таъмирловчи, кафолат даври мобайнида унга хизмат кўрсатувчи, эҳтиёт қисм билан таъминловчи устахоналар тизимининг мавжудлигига ҳам катта эътибор беради.Бу тажрибаларни мамлакатимизда қўллаш, яъни, йирик қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарни дилерлик пунктлари, сервис хизмати кўрсатувчи марказларини бевосита техникадан фойдаланувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарига яқин жойлаштириш, ишлаб чиқарувчи билан техникани ишлатувчи орасида доимий алоқани йўлга қўйиш зарур.Дунёнинг кўпгина ривожланган мамлакатларида илғор технологияларни амалиётга жорий этишни рағбатлантириш, миллий тадқиқот дастурлари орқали, мазкур фаолият учун кредит-солиқ тизимининг имтиёзли шартларини яратиш асосида ўтказилади. Дастур ишлаб чиқишнинг асосий мезони давлат ёки корпорациянинг ўз ихтиёри билан иштирок этиши ҳисобланади, бунда ҳар бир иштирокчи ўз манфаатларига таянади.
АҚШда илғор технологияларни жорий этиш яхши йўлга қўйилган бўлиб илмий тадқиқотларни умуммиллий дастур деб тан олинган. Улар беш йиллик стратегик илмий-тадқиқот режалари кўринишида тақдим этилади.
Республикада инновацион сиёсатни амалга ошириш учун институционал ва қонуний-ҳуқуқий ислоҳотлар зарур бўлиб, улар бозор инфраструктурасини яратилишини таъминлаши ва инновацион технологиялар фаолиятни ривожланишига имконият бериши мумкин. Илмий-техник ишланмалар сармоядор, ишлаб чиқарувчи ва харидор учун зарур бўлган инновацион маҳсулотга айланишива уни ишлаб чиқаришга жорий этгунча инновацион фаолиятнинг асосий босқичларини амалга ошириш, технопарклар ва инновацион техник марказларни фаоллашувини таъминлайдиган инфра-тузилмани кенгайтиришни талаб этади.
Аграр секторда инновацияни ривожлантиришни кооперациялар орқали амалга ошириш лозим. Қишлоқ хўжалиги кооперациялар инновацион лойиҳанинг йирик субъекти бўлиб тадқиқотлар кооперация лойиҳаларинижорий этиш ва молиялаштириш масалаларини ўзида мужассам этиши мумкин. Бу масалани ҳал этиш натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасини инновацион технологиялар билан ривожланишни йўлга қўйиш имконияти яратилади. Аграр секторда иннавацион технологияларни жорий этишда юзага келадиган вазиятлард қуйдагилар: тадқиқот ишларига маблағ ажратилишининг пастлиги; илмий-техник тараққиётни татбиқ этиш тизимининг йўқлиги; молиявий маблағнинг танқислиги; асосий фондлар билан таъминланишнинг пастлиги; кадрлар малакаси; бозор инфратузилмасининг ривожланмаганлиги; ер ресурсларининг майда мустақил хўжаликларга бўлиб ташланганлиги; кредитлаш тизими, тадбиркор ўз фойдасини ошириш учун ноқишлоқ соҳасини ривожлантиришни кўзлаб фаолият кўрсатмаслигидир.
Хорижий мамлакатларда истеъмолчи, ишлаб чиқарувчи ва воситачилар ўртасида бўладиган ўзаро ҳисоб-китобларни юритувчи, молиялаштириш тизимидаги воситачиларнинг харажатларни камайтириб, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашни рағбатлантиради. Жумладан, АҚШда фермер хўжалиги тамонидан хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи фирмадан прейскурантбаҳо бўйича сотиб олади. Воситачиларга кўрсатадиган хизматлари учун прейскурант баҳосидан келиб чиққан ҳолда чегирмалар берилади. Чегирмалар таъминотчи фирмаларга, улгуржи омборларга ва бошқа воситачи ташкилотларга, шунингдек, агар тўғридан-тўғри сотишни амалга оширилса, фермер хўжаликларига ҳам берилади. Фермерлар техникани ишлаб чиқариш нархида сотиб олиш билан бирга воситачиларнинг хизмат ҳақини ҳам тўлайди.
Ишлаб чиқарувчилар томонидан дилерларга, техникани сотиш, сақлаш, сотиш олдидан техник хизмат кўрсатиш, кафолат даврида техник хизмат кўрсатиш учун чегирма берилади. Бу ишлаб чиқарувчи фирмага техникаларнинг нархини назорат қилиш, берилган чегирмалар доирасида воситачилар хизматлари тарифини ушлаб туришга имкон беради ва уларни ўз фойдасини кўпайтириш мақсадида ҳаражатларни камайтиришни рағбатлантиради.
Техника ва технологияларни амалиётга жорий этишнинг молиявий тизими ҳар хил вариантда, яъни жорий этишдан олдин техникани тайёрлаш, кафолат даври, эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш, барча техник хизмат кўрсатиш жараёнлари,хизмат кўрсатадиган барча воситачи фирмаларга бир хил шароит яратиш орқали кўп вариантли моделни тақдим этилади. Бундай кўп вариантли моделларни, молиявий, ташкилий, техник ва технологик имкониятларга эга бўлган фермер хўжаликлари ўзлари учун энг мақбулини танлаб олиш имконини беради.
Юқоридаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, республикада ҳам фермер хўжаликларини техника воситалари билан таъминлаш билан шуғулланувчи кооперативлар фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. Бундай кооперативлар фермерларга зарур бўлган ресурсларни етказиб бериш билан бир вақтнинг ўзида улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш билан ҳам шуғулланади. Бунга ўхшаш кооперативларни ташкил этиш учун уларни аввало иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, яъни узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бериш, солиқ соҳасида имтиёзлар бериш, бу борадаги мавжуд меъёрий хужжатларни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай кооперативлар қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи заводларнинг дилерлари сифатида ҳам фаолият юритишлари мумкин.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган техника воситаларини эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш ҳам талаб даражасида йўлга қўйилмаган. Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти етиштирувчилар ёки уларга техник хизмат кўрсатувчи корхоналар эҳтиёт қисмлар сотиб олишда турли қийинчиликларга дуч келади. Бу эҳтиёт қисмларни ўз вақтида олиш ёки уларнинг нархи билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, бу масалада ҳорижий мамлакатларда етарлича ижобий тажриба тўпланган. Республиканинг кўпгина худудларида трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг эҳтиёт қисмларини сотадиган махсус дуконлар мавжуд эмаслиги учун жойларда ихтисослашган эҳтиёт қисмлар билан таъминлайдиган, сифатли таъмирлайдиган ва имтиёзли савдо бўконларини МТПлар қошида ташкил этиш зарур.Масалан: Сирдарё вилояти Оқолтин туманида “Арион”русумли тракторнинг катта шинаси яроқсизланса уни таъмирлаш учун қўшни вилоятларга яъни Дўслик ва Зангиота туманларига нақд пулга тузатиб келишади. Туманда қарийиб 200 дан ортиқ турли русумдаги техникалар бўлиб уларни диогностика, тамирлайдиган ҳуқуқий устахона ва дўконлар мавжуд эмас.
Ривожланган мамлакатларда эҳтиёт қисмларни тақсимлаш ва етказиб бериш асосан замонавий алоқа воситалари, компьютер ва статистик маълумотлар орқали ташкил қилинади. Замонавий техника ва агротехнологияларни жорий этишда, малакали кадрларни тайёрлаш ҳисобига такомиллаштирилиб борилмоқда. Бундан ташқари ушбу мамлакатларда қишлоқ хўжалиги товар маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни минерал ўғит ва бошқа кимёвий воситалар билан таъминлашда ҳам катта тажрибага эга. Бу давлатларда фермер хўжаликларини кимёвий воситалар билан таъминлашда дилерлик марказлари ташкил этилган. Дилерлик марказлари таркибида: агрокимё лабаратория, прокат пунктлари, ҳисоблаш бўлимлари, реклама бюроси, келгуси ҳосилини гаровга қўйиб, имтиёзли кредит беришни ташкил этиш; кредит ва суғурта жамиятлари фаолият кўрсатади.
Хорижий мамлакатлардаривожланган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасига эга бўлмасдан, аграр соҳани тўлақонли рақобатбардошлилигини таъминлаб бўлмайди. Шунинг учун бозор иқтисодиёти юксак даражада ривожланган давлатларнинг пахтачилик тизимида қўлланилаётган янги техника ва ресурстежовчи агротехнологиялардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган.
Республика истиқболида янги техника ва ресурстежовчи агротехнологияларни киритиш ва ундан самарали фойдаланиш учун малакали кадрлар зарур бўлади. Замонавий таъминот ва янги технологияларни жорий этиш тизимида ишлай оладиган кадрларни тайёрлаш ва техника воситалари бозорини ҳамда сервисини ривожлантиришда муҳим стратегик вазифа бўлиб қолиши лозим.
АҚШда ҳар йили 4,0 - 4,7 милион гектар майдонда пахта етишти­рилади. Пахта майдонларининг 25,0 фоизи суғориладиган минтақада жойлашган бўлиб, шундан 10,0 фоизи ингичка толали пахта етиштириладиган ерлардир. АҚШда ғўзанинг янги навларини яратиш борасида генетик тадқиқотлар юқори савияда ривожланган. Ғўза навини яратиш уруғчилик ишлари яхлит узлуксиз жараён сифатида олиб борилади ва унинг софлиги учун маъсулиятни ўз зиммаларига олади. Бу мамлакатда фақат туксиз, дориланган ғўза уруғи экилади. Бир гектар ерга меъёр бўйича пахта уруғи экилиб, ортиқча сарфларга йўл қўйилмайди. Мамлакатнинг 14 та штатида пахта етиштирилиб, жами пахта майдонларининг 80,0 фоизи Калифорния ва Миссисипи дарёси ҳавзасида жойлашган штатларга тўғри келади. АҚШда пахта хом ашёсини етиштириш учун турли агротехнологиялардан фойдаланиш самарадорлиги оширилади. Инфратузилма хизматларини ва ресурслар таъминотини такомиллаштириш ёрдамида пахта майдонидан олинадиган ҳосилдорликни ўртача 35-40 центнергача ошишини таъминлайди.
АҚШда пахта териб олингандан кейин ғўзапоя ер ҳайдаш жараёнида майдаланиб, ўғит сифатида фойдаланилади. Ерни текислаш тадбирларининг натижаси, чигит униб чиқиши ва бир хилдаги суғориш технологик тадбирларни самарали ўтказиш билан белгиланади. Ғўзага минерал ўғитлар ғўзанинг ўсув мавсумида уч марта, белгиланган даврлардаберилади. Мухтарам президентимиз тамонидан ғаллани икки марта ўғит бериш таклифига асосан ишлар ташкил этилган.
АҚШ пахтачилигида ғўзани суғоришнинг кўплаб: томчилатиб, ёмғирлатиб, ер остидан, ёппасига ва эгат олиб суғориш усулларидан фойдаланилади. Суғориш учун сув, асосан сув омбори ёки бетон каналлардан 1,5-2,0 см чуқурликда жойлашган қувурлар орқали далага етказиб берилади.
АҚШда пахтачиликни ривожлантириш ишлари бўйича Миллий Кенгаш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигиресурстежовчи агротехнологияларни ўз вақтида жорий этиш ишларига масъул ҳисобланади. Улар фермер хўжаликларига ресурстежовчи агротехнологияларни жорий этиш бўйича тавсия ва таклифлар беради ва махсус мутахассисларни жойларга юбориб белгиланган тадбирларни амалга оширади. Агарда фермерларнинг пахта экишдан оладиган фойдаси камайиб кетса, кўрилган зарарни вазирлик томонидан қоплаб берилади. Вазирлик тамонидан тайинланган маслаҳатчи-мутахассислари тамонидан берилган тавсияларга амал қилмаган фермер учун бундай иқтисодий қўлаб-қувватлаш чоралари кўрилмайди. Миллий Кенгаш тамонидан мамлакатдаги фермер хўжаликларнинг фаолиятинимувофиқлаштиради ва улар тамонидан берилган ажратмалар ҳисобига фаолият юритади. АҚШ пахтачилик бўйича Миллий Кенгаш фермер хўжаликларида ресурстежовчи агротехнологияларни амалиётга жорий этишни рағбатлантиради ва фермерлар манфаатини ҳукумат олдида ҳимоя қилади. Чет давлатларда суғориш технологиясини такомиллаштиришга ва сарф-харажатларини камайтиришга катта эътибор берилади, (1.3.2-жадвал).



Download 185.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling