Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 185.78 Kb.
|
4.Буриев Жалоал таннарх
3.1.3- жадвал
Ғўзани чилпиш муддатларининг пахта ҳосилига таъсири
Агарда чилпиш ўз вақтида тўғри ва сифатли қилиб ўтказилса: ғўзаларда ҳосил элементлари тўкилиб кетиши камаяди, ўсиш ва ривожланиш 6-8 кунга тезлашади, натижада ҳосилдорлик гектарига 5-8 центнергача ошади; тола сифати 30 фоизгача яхшиланади; озиқ моддалар юқоридаги ўсув шохлари ўрнига ҳосил органларига йўналади; бир тупдаги кўсаклар сони кўпаяди, битта кўсакдаги пахта вазни ортади; ғўзанинг кўсак қурти билан зараланиши 60 фоизгача камаяди; Чилпиш барвақт ўтказилса: ғўзанинг шона гул ва тугунчалари тўкилади, натижада ҳосилдорлик 30 фоизгача камаяди; чилпиш ўтказилмаса ер ости сувлари яқин майдонлардаги ғўзалар бачкилаб ғовлаб кетади; пахтанинг пишиб етилиши 10 кунгача кечикади, кўсакларни вазни ва ўлчами кичраяди, ҳосил 20 фоизгача камаяди; ғўзалар сер барг бўлади, кўсакларни очилиши кечикади, ҳашоратларни ўзига жалб қилиш ҳолати ортади. Шунинг учун чилпишнинг ҳар учала усулда ( қўлда, механик, кимёвий) ҳам уларни ўз вақтида ўтказилишига эътибор бериши лозим. Ғўза экилган майдонларни асосий қисми қўл билан чилпинади, чунки чилпиш механизмлари етишмаслиги кимёвий припаратлар топилмаслиги мумкин. Қўлда чилпиш ишлари бажарилганда ишчилар ўртасида чилпишнинг моҳияти ва тартиби ҳақида албатта тушинтириш ўтказиш керак. Акс ҳолда тушиниб-тушинмай тепадаги 2-3 та ҳосил шохларини ҳам юлиб кетиши ҳисобига 3-4 ц/гача ҳосилга зиён етиши мумкин. Чилпиш ўз номи билан чилпиш бўлиши керак. Яъни ўсув нуқтаси (1,0-1,5 см) тирноқ билан чимдиб (чилпиш) кетилганда аста-секин ғўзанинг тепа қисмидаги ҳосил элементлари кўсакка айланиб, юқорида пахта, деҳқончасига айтганда, қалпоқ бўлиб ҳосил тўплайди. Пастки шохлардаги тугунчалар ҳам эртароқ бўлиқ кўсакка айланади. Натижада ҳосил чуғи кўпаяди нав сифати ҳам ортади. Чилпиш қўл билан бажарилганда, чилпувчиларга ғўзани ён шохларини чилпишни ўқтирмоқ керак бўлади. Шундай қилинганда ғўзанинг ён шохларидаги ҳосил тугунчалари ҳам тўкилмай кўсакка айланади. Шунингдек, қўл билан чилпувчиларга этак тақтириб чилпитилса ва чилпилган ўсимталар этакка солиниб, пахта майдонидан четга чиқариб тўкилса ёки кўмиб ташланса, бир мунча кўсак қурти уруғи ҳам йўқатилган бўлади. Механик усулда ғўзани чилпиш асосан тракторга осилган ЧВХ-4 чилпиш механизми ёрдамида ўтказилади. Чилпиш механизми биринчи маротаба ҳар бир даладаги ғўзаларнинг ҳолатига қараб, бунда 14-15 шохга ёки 11-12 шохга мўлжаллаб ўрнатилади. Иккинчи марта механик усулда чилпишга 8-10 кундан кейин техника қўйилса, кейин етишган ғўзалар ҳам чилпинади. Кимёвий усулда ғўзани чилпишасосан ғўзанинг бўйига ўсишини мўътадиллаштиришда қўйидаги “Пикс”, “ЎзТИКС”, “Далпикс” (1,0-1,5 л/га), “Сожен” (90-105 г/га) каби препаратлардан фойдаланилади. Кимёвий усулда чилпишни суғоришдан 6-8 кун олдин ёки кейин ОВХ-28 агрегати билан гектарига 200-300 литр сувли эритма сепиб ўтказилади. Натижада ўсимлик ўсишдан тўхтайди ва ҳосил тўплашга киришади. Барча усулларда ғўзаларни чилпиш белгиланган муддат ва меъёрларда ўтказилса қўшимча 4-6 центнергача ҳосил олиш мумкин. Ғўза дефолияацияси пахтани териб олишдан олдин ўтказиладиган муҳим агротехник тадбир бўлиб, ғўзани баргларини тўлиқ тўкилишини таъминлайди, натижада қатор оралирида ҳаво айланишиниши яхшилайди, ўсимлик қуёш иссиқлигидан самарали фойдаланади, кўсаклар пишиб етилиши тезлашади, пахта хом-ашёси ва толасининг сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳосилини йиғиб-териб олишда терим агрегатларидан самарали фойдаланиш ва қўл терими суръатини 25-30 фоизга ошириш имкони яратилади. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти (ПСУваЕАИТИ)олимларининг маълумотларига кўра, дефолиация учун танланган далада ғўзалар бир хил ривожланган ва биологик етилгин бўлиши шарт.Дефолиантларнинг тўлиқ таъсир кўрсатиши учун кўсакларнинг очилиш даражасига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Илмий-амалий кузатишлардан олинган маълумотларга қараганда, дефолиация пайтида тўпроқ намлиги даланинг тўлиқ нам сиғимига нисбатан 60-65 фоиз бўлганда барглар тез тўкилади. Тупроқ намлигининг пасайиши ёки ошиб кетиши ҳам барг тўкилишига салбий таъсир кўрсатади. Тупроқ жуда қуриб қолганда дефолиантларнинг самарадолиги пасаяди. Шунинг учун, тупроқ намлиги меъёридан паст бўлса, дефолиациядан 10-12 кун олдин далани енгил суғориш керак.Тупроқ намлиги юқори ёки лой бўлса, ёки ўта қуруқ ерларда дефолиация ўтказиш таъқиқланади.Дефолиация қилинадиган майдонлар бегона ўтлардан тозаланиши шарт. Ғўза дефолиацияси уруғлик учун экилган пахта майдонларида ўтказилмайди.Дефолиантлар самадорлигига дефолиация даврида ҳаво ҳароратининг ўзгариши катта таъсир этиб, дефолиациядан сўнг 5-6 кун давомида ҳаво ҳароратининг мўтадил ёки 20-25 0С бўлиши муҳим аҳамиятига эга. Дефолиантлар қўлланилгандан кейин дастлабки кунларида ҳароратнинг пасайиши дефолиация самарадорлигини пасайтиради. Ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 18 0С дан пасайганда Авгурон-экстра, Супер суюқ ХМД, ПолиДЕФ, ЎзДЕФ, 15 0С дан паст бўлганда Садаф, Хлорат магний каби дефолиантларини қўллаш тавсия этилмайди. Ҳаво ҳароратининг пасайиб боришига мос равишда дефолиантлар меъёрини 10 - 12 фоизга ошириб бериш тавсия этилади. Дефолиантларни самарали қўллаш учун ҳар бир худуднинг тупроқ-иқлим шароити, ғўза навларининг биологик хусусиятлари, дефолиантларнинг кимёвий хоссаларини ҳисобга олган ҳолда дефолиация муддати ва меъёрини тўғри белгилаш мақсадга мувофиқ. Бунда ғўза навларининг биологик хусусиятларига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки, турли ғўза навларига дефолиантлар турлича таъсир этади. Шунга кўра ўртапишар, барги катта Бухоро-6 ва тезпишар Бухоро-102 ғўза навлари дефолиантларга таъсирчанлиги паст, тезпишар, барг сатхи кенг, сербарг бўлган Ан-Боёвут-2, Султон навларининг дефолиантлар таъсирига таъсирчанлиги юқоридир. Шунинг учун дефолиантларга таъсирчанлиги паст ғўза навларида- эртапишар, барг сатхи кичик бўлган ғўза навларига нисбатан дефолиантлар меъёрини 15-20 фоизгача ошириш мақсадга мувофиқ. Самарқандвилояти ҳудудлари ҳар-хил тупроқ тизимига эга, шунинг учун ҳам турли тупроқ-иқлим шароитларида ўстирилган ғўза навларида дефолиация ўтказишнинг энг мақбул муддати ғўзада 45-50 фоиз кўсаклар очилган пайт ҳисобланади, эрта муддатларда экиб параришланган ғўзаларда дефолиацияни 60-65 фоиз кўсаклар очилганда ўтказиш лозим. Пахта майдонларида кўсакларни очилиш даражасини аниқлаш учун хар бир даланинг камида 3 жойидан диогнал бўйича ёки 5 жойидан коверт усулида 10 кв.м. майдон олинади. Ушбу майдонлардаги хақиқий кўчат қалинлиги, хар бир тупдаги, жами кўсак ва очилган кўсаклар сони аниқланиб, кўсакларнинг ўртача очилиши даражаси хисоблаб чиқарилади. Шунга қараб ушбу дала учун дефолиация муддати ва меъёри белгиланади. Агар дефолиация муддатидан олдин ўтказилса ўсимликда физиологик жараённинг бузилиши оқибатида иккиламчи ўсиш жараёни кечади. Натижада тола ва чигит сифатига салбий таъсир этиши билан бирга ҳосилдорлик 3-4 ц/га камайиши тажрибаларда исботланган. Шурланган майдонларда тупроқ шўрланиши кучсиздан кучли даражага қараб ошиб боришига мос равишда дефолиантлар меъёри 10-20 фоизга камайтирилади. Дефолиация даврида даланинг сув таъминотига катта эътибор бериш, сув тақчил худудларда етиштирилган ғўзаларда дефолиантлар меъёрини мақбул суғориш тартибида етиштирилган ғўзаларга нисбатан 10-15 фоизга ошириш лозим. Дефолиантлар ўз вақтида ва мақбул меъёрларда қўллаш натижасида ғўза баргларнинг 85-95 фоиз миқдори тўкилиб, қатор ораларида ҳаво алмашинуви яхшиланади, ўсимлик танасидаги моддалар қайта тақсимланиши оқибатид кўсакларнинг очилиши 12-15 кунга тезлашади, биринчи терим ҳосили 12-14 фоизга, умумий ҳосилдорлик гектарига 2,0-2,5 центнерга ошади тола ва чигит сифати яхшиланади. Download 185.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling