Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


III.Боб. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ИНТЕНСИВ технологияларни жорий этишни ЯХШИЛАШйўллари


Download 185.78 Kb.
bet14/27
Sana09.01.2023
Hajmi185.78 Kb.
#1085624
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
4.Буриев Жалоал таннарх

III.Боб. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ИНТЕНСИВ технологияларни жорий этишни ЯХШИЛАШйўллари




3.1. Қишлоқ хўжалигида интенсив технологияларни жорий этишни ташкил этиш кўрсаткичлари ва ундан фойдаланишни баҳолаш


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни янада кўпайтиришда интенсив агротехнологияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашдан олдин, қишлоқ хўжалигида стратегик аҳамиятга эга бўлган пахта ва ғалла экинларини ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ўрганилади. Иқтисодчи олимларнинг фикрларига кўра, маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг самарадорлигини аниқлашнинг турлича усул ва таърифлари мавжуд. Хусусан россиялик иқтисодчи олим В.А.Добринин қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини шундай таъкидлайди: Бунда “самара - қишлоқ хўжалигида амалга оширилган у ёки бу чора-тадбирларнинг натижаси”, - деб таъкидлайди.В.Е.Адамов бундай кўрсаткични аниқламасдан туриб ишлаб чиқариш самарадорлигининг муттасил ўсиш боришини таъминлаш мумкин эмас деб таърифлайди. Аграр тармоқда “самара”, “самарадорлик” ва “иқтисодий самарадорлик” тушунчалари мамлакатимизнинг бир қатор иқтисодчи олимлари томонидан назарий жиҳатдан ўрганилган ва амалий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, Б.Т.Салимов ва бошқа бир қатор олимларнинг фикрича, “Самара бу кенг тушунча бўлиб ҳар қандай тадбир ёки фаолитнинг натижасида ўғитлардан фойдаланиш самараси – экинлар ҳосилдорлигини ошишида, ем-хашак самараси - чорва маҳсулдорлигини ошишида ифодаланади. Аммо, бу самара янги ҳосилдорлик ва маҳсулдорликни ошиши бу тадбирлар қанчалик фойдалагини кўрсатмайди. Ўғит ва ем-хашаклардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларнинг қопланганлик даражаси шу харажатлар билан олинган натижа, яъни, даромад билан таққослангандамаълум бўлади. Ўғит ва ем-хашакдан фойдаланиш натижасида экинлар ҳосилдорлиги, чорва моллари маҳсулдорлигини ортиши бу тадбирнинг техник самарадорлигини ифода қилса, тадбирни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, бунинг натижасида олинган даромадни таққослаш иқтисодий самарадорликни ифодалайди.
Етакчи иқтисодчи олимлар тамонидан ишлаб чиқариш натижаси ва ишлаб чиқаришдан олинган самарани бир хил тушунадилар, яъни уларнинг фикрича, бу иккала тушунча миқдор ва сифат жиҳатидан бир-бирига мос тушади. Бошқача қилиб айтганда самарадорлик ва самара ягона бир иқтисодий ҳодиса, жараённинг сабаби ва оқибати сифатида намоён бўлади. Бизнингча, ягона умумлаштирувчи кўрсаткични аниқлаш зарурияти тўғрисидаги қараш мақсадга мувофиқдир. Умумлаштирувчи кўрсаткични аниқлаш зарурияти кўплаб иқтисодчи-олимлар томонидан эътироф этилаётган бўлсада, айнан қайси кўрсаткичдан фойдаланиш тўғрисида ягона фикр мавжуд эмас.
Бизнинг фикримизча, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари икки гуруҳга: хусусий ва умумлашган кўрсаткичларга бўлинади. Қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилма корхоналари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини тавсифловчи хусусий кўрсаткичларга меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари киради.
Юқорида таъкидланган кўрсаткичлардан алоҳида биттаси қўлланилса, умумий натижавийликни ифода этмайди. Чунки ҳар бир кўрсаткич, ижтимоий самаранинг кичик бир йўналишинигина тавсифлайди. Бу кўрсаткичлар биргаликда қўлланилса, хизмат кўрсатиш корхоналарининг ижтимоий самарадорлигига тўлиқ баҳо бериш мумкин. Иқтисодий самарадорликни аниқлашда натижавий харажатлар кўрсаткичлари муҳим аҳамият касб этади.
Демак, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бир томондан ишлаб чиқариш ресуслари ва самара(натижа) ўртасидаги нисбатни ва бошқа томондан, жорий ишлаб чиқариш харажатлари билан самара ўртасидаги нисбат ифодалайди, бу ишлаб чиқариш самарадорлигининг иккита концепциясини – ресурс ва харажат - вужудга келтиради. Ресурс концепцияси - такрор ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилган ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, харажатлар конценцияси - шу ресурсларнинг истеъмол қилинган қисми самарадорлигини баҳолашга имкон беради. Мақсадга қараб ресурс ёки харажатлар концепцияси ёки иккаласидан ҳам бир вақтда фойдаланилиниш мумкин.
Қабул қилинган самарадорликни концепцияларига мос равишда кўрсаткичлари аниқланади:1 та ходимга, 1 киши/соатига, 1 га қишлоқ хўжалик яроқли ерга, 100 сўмлик асосий воситага, 100 сўмлик оборот воситаларига тўғри келган самара қўлланилган ресурслардан фойдаланишни самарадорлигини характерлайди. 100 сўм иш ҳақига, амортизация ажратмасига, моддий айланув воситаларига ҳамда маҳсулот таннархига тўғри келган маҳсулот таннархга киритилган барча бевосита ва билвосита харажатлари самарадорлигини ифодалайди.
Келтирилган хусусий кўрсаткичлар, маълумки умумий самара (натижани)ни алоҳида ишлаб чиқариш ресурслари харажат тури миқдорига нисбатини аниқлайди. Лекин ишлаб чиқариш жараёнида умумий самара (натижа)нинг вужудга келишида алоҳида ресурс(харажат)лар қатнашади.
Демак, ҳар бир ресурс (харажат) умумий самара (натижа)нинг вужудга келишида иштироқ этади. Бу услубий жиҳатдан маълум даражада хато бўлса ҳам, умумий самара ана шу ишлаб чиқариш ресурсларининг биргаликдаги фаолиятининг натижасидир.
Бу кўрсаткичларга эришишда интенсив ва ресурстежовчи замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида касаллик ва ҳашоротларга қарши курашнинг энг самарали, тежамкор ва экологик тоза усулларини жорий қилиш орқали етиштириладиган маҳсулотларнинг таннархини пасайтириб, фермер хўжаликларини оладиган даромади миқдорини ошириб бориш масалаларини ҳал этиш талаб этилади.
Қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда агротехник тадбирларни амалга оширишда фан-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш усулларини мунтазам такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ресурстежовчи ва инновацион технологияларни жорий этиш билан узвий боғлиқдир, (3.1.1-расм).
Пахтачилик тармоғида агротехник тадбирларни амалга оширишда инновацион технологияларни жорий этиш натижасида техника воситаларининг далага кириши билан боғлиқ ортиқча амалларни қисқартирилишига, тупроқ унумдорлигини яхшланишига, пахта ҳосилдорлигини ошишига, сув ресурслари тежалишини, минерал ўғитларнинг экологияга ва инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олинишини, унинг нархи ошиб бораётган ҳозирги даврда маҳаллий ўғитлардан кенг фойдаланишга, ҳосилни тез ва ўз вақтида йиғиштириб олиш мавсумини муваффақиятли якунланишига ҳамда соҳада ишлаб чиқариш самарадорлигини оширилишига хизмат қилади. Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида сув ресурслсридан самарали фойдаланишнинг натижаларни қуйидаги 3.1.1 жадвалдан кўриб чиқамиз.

Download 185.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling