1.2. Маҳсулот таннархини камайтиришда интенсив технологиялардан тежамли фойдаланишнинг назарий асослари 10
II Боб.Фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш ИНТЕНСИВ ТЕХНОЛГИЯЛАРДАН фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили. 17
2.1. Фермер хўжаликларида маҳсулот етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили.. 17
2.2. Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишда қўлланиладиган ресурстежовчи агротехнологияларнинг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари таҳлили. 33
III.Боб. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА ИНТЕНСИВ технологияларни жорий этишни ЯХШИЛАШйўллари 44
3.1. Қишлоқ хўжалигида интенсив технологияларни жорий этишни ташкил этиш кўрсаткичлари ва ундан фойдаланишни баҳолаш 44
3.2. Фермер хўжалигида маҳсулот таннархини пасайтиришда интенсив технологиялардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш йўллари 59
Хулоса ва таклифлар 77
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 80
КИРИШ
Тадқиқотнинг долзарблиги.Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш миқдорини кўпайтириш учун талаб этиладиган моддий техника ресурсларини миқдорларини ошириш имкониятлари ўта чегараланганлигини сабабли ундан тежамли фойдаланишни тақоза этади. Унда ҳар қандай маҳсулотни етиштириш жараёнида замоновий интенсив технологияларни қўллаш асосида маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш ва сарфланаётган харажатларни тежаш долзарб муаммолардан ҳисобланади.Республика Президенти Ш.М.Мирзиёев тамонидан2017 йил 7-февралда “Ўзбекистор Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш учун интенсив истиқболли техологияларни қўллаш йўллари белгилаб берилган. Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг бешта устивор вазифасига асосан ресурслар тежамкорлиги талабларига жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдаги интенсив технологияларни кенг кўламда ишлаб чиқаришга жорий этишкўзда тутилди.Ҳозиргача қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг таркибини аниқлаш, оптималлаштириш, ҳисобга олиш ва таннарх ҳисоблаш, илғор ресурстежовчи технологияларни жорий қилиш йўлларини ўрганиш бир тизимга келтириш тадқиқотнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади.Фермер хужаликлари тамонидан ғалла ва пахта экинларини парваришлашда ишлатиладиган сув ресурсларини тежашни қарийиб икки бараварга, ўғитлаш тадбирларини икки, уч марталик бериш тадбирларини бир мартада бериш, култивация, ўсимликларни кимёвий усулда ишлатишни паток усулда ишлов бериш технологияларини амалиётда қўлланилиши натижасида моддий ва пул маблағлари тежалишидан ташқари тадбирлар ўз вақтида бажарилишига эришилди. Лекин унинг иқтисодий самараси илмий тадқиқотчилар тамонидан таҳлил этилмади. Кишлоқ хўжалигини ривожлантиришда олиб борилаётган ислоҳатларни амалий жиҳатдан таҳлил қилиб тавсиялар ишлаб чиқиш ишлари талаб бўйича амалга оширилмай келмоқда.Натижада маҳсулотни ишлаб чиқаришни ҳажмини кўпайтиришда, ишлаб чиқаришни диверсификациялашни асослаш, техника ва агротехнологияларни янгилаш, эркин бозорни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича рентабелик кўрсаткичини аниқлаш, таннархни пасайтириш йўлларини ахтариб топиш долзарб муаммо бўлиб турибди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда интенсив технологиялардан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш орқали тармоқнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда сарф-харажатларни пасайтириш, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш ва уларни баратараф қилиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |