Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 185.78 Kb.
|
4.Буриев Жалоал таннарх
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиллар Экин майдони, минг га Ялпи ҳосил, минг тонн
- Изоҳ: *прогноз кўрсаткичлари
2.1.4-жадвал
Ўзбекистон худудида пахтачилик тармоғининг экин майдони ва ялпи ҳосили тўғрисида
Изоҳ: *прогноз кўрсаткичлари Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Республикамиз ҳудудида 1920 йилда 93,0 минг гектар пахта экин майдонини ташкил этган ва ўртача ҳосилдорлик 3,3 ц/га бўлган холос. 2016 йилда пахта экин майдонлари 1250,5 минг гектарни, ҳосилдорлик эса 26,2 ц/га ошганлигини кузатишимиз мумкин. Бу эса кейинги йилларда фан техника тараққиётини ривожланиши ва илғор технологияларни жорий этилиши натижасида ҳосилдорликни 3,3 ц/га дан, 26,2 ц/га ошишига эришилган. Келгусида йилларда ҳосилдорликни яънада ошириш учун, энг аввало минтақалар шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда, агротехник тадбирларни самарали ташкил этишга ва уларни бажарилишини ўз муддатида амалга оширилишига кўпроқ боғлиқ. Таҳлил натижаларига кўра 2000 йилда пахта ҳосилдорлиги республика бўйича 20.8 ц/га ташкил қилиб, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич 26.2 ц/га етган. Бу кўрсаткич ушбу йиллар давомида бирмунча ортгандек кўринсада, аммо 1990 йилда пахта ҳосилдорлиги 27,6 ц/га ташкил этганини ҳисобга олсак, охирги 20 йил давомида пахта ҳосилдорлиги камайиш тенденциясини кўриш мумкин. Республика бўйича жами экин майдонлари таркибида пахта майдонлари салмоғи ва умуман пахта экин майдонлари миқдори камайиши билан бирга пахта ҳосилдорлиги пасайиши, ишлаб чиқарилган пахта миқдорини камайишига таъсир этган.Бундан ташқари республикада табиий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда пахтадан камида гектаридан ўртача 40-50 ц/га ҳосил олиш имконияти мавжуддир, лекин оҳирги йилларда тармоқда агоротехник тадбирларни ўзгармасдан қолиши, янги агротехнологияларни суст жорий этилиши, кейинги пайтларда иқлим ўзгариши билан содир этилаётган салбий таъсирларга қарши курашишга мослашмаслик каби омиллар пахтачиликда ҳосилдорликни деярли ўзгармай қолишида асосий сабаблардан бири бўлмоқда. Ҳисоб китобларга кўра, бугунги кунда пахтачилик билан шуғулланаётган хўжаликларда ўртача 25-30 ц\га ҳосилдорликка тенг бўлмаса тармоқда ишлаб чиқариш молиявий барқарорли-гини таъминлаш масаласи қийин кечмоқда. Илмий асосланган ҳисоб китобларга қараганда пахтачилик тармоғида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминланиши учун камида 25-30 фоиз рентабелликка эришилиши лозим. Лекин, худудлар бўйича пахта етиштириш рентабел-лиги таҳлили шуни кўрсатадики, хеч қайси бир вилоятда ушбу рентабеллик даражасига эришилмаган. Деҳқончиликнинг барқарорлигига таҳдидлар иқлимнинг глобал ўзгариши, қишлоқ хўжа-лиги ерларининг инқирози, шунингдек сув ресурслари чекланишининг ортиб бориши билан боғлиқ. Шу билан бирга, жаҳонда етарлича тажриба тўпланган бўлиб, унинг кенг ёйилиши қишлоқ хўжалигимаҳсулотларини етиштириш,қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг ошишини ва уларнинг янги агроиқлим ва тупроқ шароитларига мослашишини таъминловчи янги агротехнологияларини жорий этиш ҳисобидан озиқ-овқат танқислиги муаммосини ҳал этиш имконини беради. Ҳосилдорлик даражасига табиий шароитлар, табиий омиллар, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш ҳамда ресурстежовчи технологияларни жорий этиш ҳам катта таъсир қилади. Умуман пахтачилик самарадорлигининг пасайишига асосан ерларнинг мелиоратив даража-сининг ёмонлашганлиги, оптимал экиш тизимига амал қилмаслик, агротехнологияларни қўллаш жараёнларда фан-техника ютуқларидан кам фойдаланиш кабилар сабаб бўлган. Жумладан, монографик тадқиқотлар олиб борилган Самарқанд вилоятининг барча туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агротехник тадбирлар самарадорлигини ошириш масаласида кенг ишлар олиб борилмоқда, (2.1.5-жадвал). Download 185.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling