Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 185.78 Kb.
|
4.Буриев Жалоал таннарх
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳсулот турлари 1991й. 1995й
- 2015й. 2017й. 2018й
2.1.3-жадвал
Барча мулк шаклларидаги хўжаликларда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, (минг тонна)
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси материаллари 2.1.3 жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики барча мулк шаклларидаги хўжаликларда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1991-2018 йилларда буғдой 334,1 фоизга, картошка 783,1, мева ва резаворлар 501,3, полиз 205,8, сабзавотлар 287,8 фоизга ортиши билан бир қаторда пахта етиштириш хом-ашёси 49,5 фоизни ташкил этмоқда. Бунинг асосий сабаби пахта экин майдонларининг кескин қисқариши сабаб бўлмоқда. Собиқ иттифоқда пахтачилик тармоғи етакчи ишлаб чиқариш бўғини ҳисобланиб, тармоқда илғор технологиялар ва илм-фан ютуқлари ва инновацион ғояларни ишлаб чиқаришга жорий этишни ҳамда уларни давлаттомонидан қўллаб-қувватланиш тизими ишлаб чиқилган.Лекин бугнунги кунда пахтачилик тармоғида иқтисодий самарадорликни ошириш ва мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш даражаси пастлигича қолиб кетмоқда.Юқорида келтирилган муаммоларни бартараф мақсадида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда интенсив технологияларини жорий қилиш, фермер хўжаликлари молиявий барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий самарадорлигини ошириш, тармоқ экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадларига қаратилган “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2460-сонли қарори қабул қилинди. Қарарга асосан 2020 йилгача пахта хомашёсини етиштириш ва уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 3 миллион 350 минг тоннадан 3 миллион тоннага бос-қичма-босқич қисқартиришни, пахта етиштириш ҳажмини 350 минг тоннага қисқартириш ҳисобидан бўшаган 170 минг 500 гектар суғориладиган ер майдонларида сабзавот ва картошка, шулар қаторида озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликларни экиш, боғ ва узумзорлар барпо этиш; - фермер хўжаликларида илм-фан ютуқларини ва инновацион технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш; - глобал иқлим ўзгариши ҳамда ички ва ташқи бозорлардаги товарлар коньюктурасидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда тармоқ тузилишини диверсификациялаш ва экинларни жойлаштиришни мақбуллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агротехнологик жараёнларни оқилоналаштириш, амалиётга ресурстежовчи усулларни жорий этиш воситасида маҳсулот таннархини пасайтиришга эришиш; - ҳудудларда шароитдан келиб чиққан ҳолда илмий асосланган алмашлаб экиш тизимига риоя этишни таъминлаш ва бошқалар; - замонавий суғориш усулларини қўллаш кўламини кенгайтириш, ер устидан суғориш технологиясига устуворлик бериш, экинларни суғориш жараёни устидан самарали мониторинг тизимини жорий этиш; - сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни таъминловчи технологияларни жорий этишга устуворлик бериш ва уни қўллаган фермер хўжаликларини иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашнинг минтақавий табақалашган тизими ва механизмини жорий этиш. Бу кўрсаткичларга эришишда интенсив технологиялардан фойдаланган ҳолда маҳсулот-нинг таннархини пасайтириш муҳим вазифа ҳисобланади. Чунки қишлоқ хўжалиги техникалари, минерал ўғитлар, нефт маҳсулотлари каби асосий ресурсларнинг баҳолари тез ортиб бораётган бугунги кунда шу йўл билангина ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш мумкин бўлади. Ўзбекистонда пахтачиликни ривожланиши бўйича ҳозирги давргача эришилган ютуқлар бир қатор ўзига хос бўлган омилларга боғлиқ бўлган. Хусусан, пахтачилик тармоғини ривожлантиришга таъсир этувчи омилларни тарихий такомиллашувини назарий жиҳатдан асослаш имконини асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларидан ҳам кўриш мумкин, (2.1.4.-жадвал). Download 185.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling