Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 185.78 Kb.
|
4.Буриев Жалоал таннарх
- Bu sahifa navigatsiya:
- Агротехник тадбирлар Фоизда га/ц
- Ҳосилдорлик камаяди
3.1.2-жадвал
Пахта етиштиришдаги асосий агротехник тадбирларнинг самарадорлиги
Жадвалда келтирилган барча тадбир-чораларни бир-бирига қўшиб чиқарсак, унда олинадиган қўшимча ҳосил гектар бошига 40-50 центнерга ошиши керак. Ёки бегона ўт, касаллик ҳамда зарарли ҳашаротлар ҳисобига эса ҳосилдорлик 13–46 центнерга камайиб кетади. Фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни омилкорлик билан қўллаш юқори самара беришини Тошкент давлат аграр университетини илмий ходимлари ўтказган кўпдан-кўп тажрибалар натижасидан ҳам кўрсак бўлади. Жумладан, Э.Норқуловнинг бўз тупроқли ерда ўтказган тажрибаси натижалари қуйидагича бўлган. Назорат вариантда: хўжаликда пахта етиштириш учун одатдаги агротехника қўлланганида ҳосилдорлик гектарига 27–29 центнер қилиб белгиланган. Бунда азотнинг йиллик нормаси 225 фосфор–175 ва калий 100 кг/га бўлган. Шудгор 30см чуқурликда ўтказилган. Уруғлик чигит тукли бўлиб, ҳар бир уяга 3–4 тадан 90 х10 схемада экилган, ягана 2–3 та чинбарг чиқарганда чеканка 13–14 ҳосил шохи пайдо бўлганда ўтказилган. Дефолиация кўпчилик ғўза турларида 23 та куртак очилганда ўтазилган.Тажриба вариантида азотнинг йиллик нормаси–300, фосфор–225 ва калий 150кг/га бўлган. Ўғитлашда тупроқ агрохимкартограммасидан қўлланилган. Ерни 40 см чуқурликда шудгорлаш ўтказилган,туксизлантрилган ва сараланган чигит 90 х10 схемада экилган. Бунда ҳар бир уяга 2 тадан уруғ тушган, ўтказилган агротехник тадбирлар назоратдан фарқ қилмаган, лекин ҳамма ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилган. Навоий илмий-тажриба станциясида ўтказилган кўп йиллик илмий-амалий тажрибалардан олинган маълумотларга асосан. ғўзани парваришлаш даврида ўтказиладиган муҳим агротехнологик тадбирлардан бири чилпишни ўз вақтида ўтказишдир.Ғўзани чилпиш асосан уч хил усулда амалга оширилади яъни қўлда, механик ва кимёвий усулларда. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти(ПСУваЕАИТИ) ва ушбу институтнинг Навоий илмий-тажриба станциясида ўтказилган кўп йиллик илмий-амалий тажрибалардан олинган маълумотларга асосан чилпиш тупроқ унумдорлиги паст ерларда 11-12 та ҳосил шохлари бўлганда, унумдор ва ўртача унумдор тупроқларда 14-15 та ҳосил шохида ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Download 185.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling