Ўзбекистон республикасиқишлоқ ХЎжалиги вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 185.78 Kb.
|
4.Буриев Жалоал таннарх
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги 2016 й
- I.Ўртача бир фермер хўжалигига бириктирилган ер майдони
- Манба: Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси материаллари
- 2.1. 6 -жадвал Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги айрим фермер хўжаликларида пахта хом-ашёсини етиштириш харажатлари
- Харажат турлари ,,Қучқоров Исомиддин’’ фермер хўжалиги
2.1.5-жадвал
Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг иқтисодий самарадорлиги
Манба: Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси материаллари Самарқанд вилоятида 2016 йилда 12641 та фермер хўжаликлари бўлиб, 2017 йилда 20397 та ёки 161,4 фоизга ошган.экин майдони ўзгармасдан, пахта ҳосилдорлиги 61,9 фоизни ташкил этиши натижасида янги технологияларни жорий қилиш керак. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни янада кўпайтиришда ресурстежовчи агротехнологияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолашдан олдин, қишлоқ хўжалигида стратегик аҳамиятга эга бўлган пахта ва ғалла экинларини ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ўрганилади. Иқтисодчи олимларнинг фикрларига кўра, маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг самарадорлигини аниқлашнинг турлича усул ва таърифлари мавжуд. Хусусан россиялик иқтисодчи олим В.А.Добринин қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини шундай таъкидлайди: Бунда “самара - қишлоқ хўжалигида амалга оширилган у ёки бу чора-тадбирларнинг натижаси”, - деб таъкидлайди. В.Е.Адамов бундай кўрсаткични аниқламасдан туриб ишлаб чиқариш самарадорлигининг муттасил ўсиш боришини таъминлаш мумкин эмас деб таърифлайди. Аграр тармоқда “самара”, “самарадорлик” ва “иқтисодий самарадорлик” тушунчалари мамлакатимизнинг бир қатор иқтисодчи олимлари томонидан назарий жиҳатдан ўрганилган ва амалий тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, Б.Т.Салимов ва бошқа бир қатор олимларнинг фикрича, “Самара бу кенг тушунча бўлиб ҳар қандай тадбир ёки фаолитнинг натижасида ўғитлардан фойдаланиш самараси – экинлар ҳосилдорлигини ошишида, ем-хашак самараси - чорва маҳсулдорлигини ошишида ифодаланади. Аммо, бу самара янги ҳосилдорлик ва маҳсулдорликни ошиши бу тадбирлар қанчалик фойдалагини кўрсатмайди. Юқорида келтирилган таҳлилларга асосланган ҳолда кўриниб турибдики, пахта -ғаллачиликда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишига эътибор сусайган ҳамда ресурстежамкор технологиялардан самарали фодаланишни тўлик йўлга қўйилмаган. Бунинг учун фермер хўжаликларида пахта ва ғалла экинидан юқори ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланишдир. Тайлоқ туманининг умумий ер майдони 27816 гектарни ташкил этади. Унда 9 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 50 маҳалла ва 100 дан ортиқ қишлоқларда жами 181300 минг аҳоли истиқомат қилмоқда.Туманда жами 30743 та хонадонмавжуд бўлиб, шунинг 1576 тасида фермер хўжаликлари бўлиб, улар ихтиёрида жами 10755 гектар очик ер майдонлар, 3967 гектар токзорлар, 1499 гектар боғзорлар бириктирилган. Туманнинг жами экин майдони 23218 гектар бўлиб, шундан 10775 гектарига (46 %) қишлоқ хўжалик экинлари, 4520 гектарига (19 %) оралиқ ва 7923 гектари (34 %) такрорий экин экинлардан ташкил топган. Туманда 1980 гектар сабзавот, 1470 гектар картошка, 50 гектар полиз ва 1163 гектар озуқа экинлари экилиши режалаштирилган бўлиб,туманда озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғ ва ток қатор ораларига мева-сабзавот, полиз ва картошка етиштиришни кўпайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Туманда 1499 гектар боғ қатор ораларига 1131 гектар сабзавот, шу жумладан 160 га помидор, 215 га сабзи, 110 га бодиринг, 285 га пиёз, 98 га карам, 145 га баклажон, 85 га болгар калампири, 33 га кукатлар, 368 гектар картошка ва 3967 гектар ток ораларига дуккакли дон экиш режалаштирилди. Боғ ва ток қатор ораларига сабзавот ва дуккакли дон экинлари экиш бўйича туман 6 та ҳудудларга ажратилиб, доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳлари ташкил қилинди ва ҳар 5-9 та фермер хўжалигига 1 нафардан жами 106 нафар иқтисодий комплекс ходимлари бириктирилди. 2.1.6-жадвал Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги айрим фермер хўжаликларида пахта хом-ашёсини етиштириш харажатлари
Download 185.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling