Давлат рамзлари деганда нимани тушунасиз?
Давлат рамзлари – давлатнинг миллий-сиёсий, иқтисодий хусусиятлари, ижтимоий ва давлат тузуми, географик ва бошқа белгиларини ифодалайди.
Ўз.Р қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари - байроғи, герби ва мадҳиясига эга (ст.5).
Байроқ – 18.11.1991й., герб – 02.07.1992й., гимн – 10.12.1992й.
Ўзбекистон Республикаси Парламенти неча палатадан иборат?
Ўзбекистон Республикаси Парламенти 2 палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи) ва Сенатдан (юқори) иборат бўлиб, Парламент – олий давлат вакиллик органи ҳисобланади ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ваколат муддати - 5 йил.
Сенат – ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланиб, 100 нафар сенатор.
Қонунчилик палатаси – 150 нафар депутат, қонун/ни и/чиқади, муҳокама қилади ва Сенатга тақдим қилади.
Сенаторлар – ҚР Жуқорғи Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳарлар депутатларининг қўшма мажлисларида депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ҳудудлардан – 6 кишидан сайланади. 16 нафар сенатор Президент томонидан тайинланади – Сенат Раиси – Т.К.Норбаева.
25 ёшга тўлган ва камида 5 йил Ўз.Р ҳудудида муқим яшаётган Ўз.Р фуқароси депутат ёки Сенатор.
Қонун – қуйи палата томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзолангач, белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач юридик кучга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларни санаб беринг.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда:
1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
2. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси;
3. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
4. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;
Do'stlaringiz bilan baham: |