Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг


Download 38.09 Kb.
bet1/18
Sana17.02.2023
Hajmi38.09 Kb.
#1207084
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Фойдаланиш учун (1)


  1. Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг.

  1. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали ҳалқпарвар давлат барпо этиш;

  2. Мамлакатимизда адолат ва қонун устиворлиги таъмойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартларига айлантириш;

  3. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

  4. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

  5. Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

  6. Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

  7. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

  1. Ўзбекистон Республикаси халқи номидан кимлар ва қайси органлар иш олиб боради?

Ўзбекистон халқи номидан фақат Олий Мажлис ва Президент иш олиб боради (10-модда).
Олий Мажлис–олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Президент–давлат бошлиғи ҳисобланади, давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди (89-модда).

  1. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат тамойиллари тўғрисида тушунча беринг.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатининг тамойиллари:
давлатларнинг суверен тенглиги;
куч ишлатмаслик;
чегараларнинг дахлсизлиги;
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик.
Республика давлат ва халқнинг манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстлик/га ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин (17-модда).




  1. Download 38.09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling