Жисмоний шахсларга тариф беринг?
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслардир.
Якка тартибдаги тадбиркорга тариф беринг ?
Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади.
Тиббиёт муассасаларида моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбааларини айтиб ўтинг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сонли қарорининг “Тиббиёт ходимлари мехнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасига мувофиқ тиббиёт муассасаларида моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси:
Тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган умумий бюджет маблағларининг 5 фоизигача бўлган қисми
ҳомий ва донор ташкилотлардан, шунингдек пулли даволаш ва хизматлар кўрсатишдан тушаётган маблағлар
бюджет маблағларини тежаш ҳисобига ҳисобот чорагининг охирги иш кунида ҳосил бўлган маблағлар (капитал қўйилмаларни молиялаш-тириш учун назарда тутилган маблағлардан ташқари
вақтинча фойдаланилмаётган бинолар ва давлатнинг бошқа мулкини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағлари хисобидан шакиллантирилади.
Давлат тасарруфидаги соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш манбалари нималардан иборат.
Давлат бюджети, ижтимоий суғурта фондлари, халқаро ташкилотлар қарзлари, глобал бюджет
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг неча фоизи миқдорида ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига асосан умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |