Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг


Харажатлар сметаси ва штат жадвалларини молия органларида рўйхатга олингунга қадар харажатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида тушунча беринг


Download 38.09 Kb.
bet10/18
Sana17.02.2023
Hajmi38.09 Kb.
#1207084
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Фойдаланиш учун (1)

Харажатлар сметаси ва штат жадвалларини молия органларида рўйхатга олингунга қадар харажатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида тушунча беринг.

Харажатлар сметалари ва штат жадваллари молия органларида рўйхатга олингунга қадар харажатлар вақтинчалик харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Вақтинчалик харажатлар сметаси – жорий молия йилининг
25 декабригача тузилади ва тасдиқланади ҳамда харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.
Вақтинчалик харажатлар сметасида маблағлар ўтган молия йилининг охирги чорагидаги маблағлардан ортиқ бўлмаган миқдорда режалаштирилади ва харажат амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган харажатлар сметасида
1-чорак учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлардан кам бўлмаслиги керак.

  1. Молия йилига қўшимча вақт даври этиб қайси давр белгиланган ва ушбу даврда қандай операциялар амалга оширилади?

Январь ойи молия йилига қўшимча вақт даври этиб белгиланган бўлиб, бу даврда ўтган йил учун бюджет тизими бюджетларининг ижроси амалга оширилади.
Жорий йилнинг Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан барча тўловлар молия йилига қўшимча вақт даврида якунланади.
Қўшимча вақт даврида Давлат бюджети ва ДМЖлари бюджетларини ижро этиш бўйича:

  • бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар тартибга солинади;

  • ўтган йилги кредиторлик қарзлар тўланади;

  • тежаб қолинган маблағлар ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

  • бошқа операциялар амалга оширилади.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда биринчи навбатда қайси харажат турлари назарда тутилади?

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек коммунал хизматлар харажатларини назарда тутган ҳолда шакллантиради. (БК 94-модда)


  1. Download 38.09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling