Бюджет сўрови деганда нимани тушунасиз.
Бюджет сўрови – келгуси давр учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга бўлган эҳтиѐжни асослашни назарда тутувчи ҳужжат.
Вақтинчалик касса узилишига тушунча беринг?
Вақтинчалик касса узилиши – жорий молия йилининг муайян даврида бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадларидан вақтинчалик ошиб кетиши.
«Бюджет ташкилоти» билан бюджет маблағлари олувчилар ўртасидаги асосий фарқ нимада ифодаланади?
Бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қачон қабул қилинган ?
2019 йил 30 декабрда.
Ўзбекистон Республикасида солиқлар ва йиғимларни жорий этилиши қайси орган орқали амалга оширилади ?
Ўзбкекистон Республикаси Олий Мажлиси.
Солиқ агентига тариф беринг?
Зиммасига солиқларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ва бюджет тизимига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар.
Билвосита (эгри) солиқлар мажмуига қайси солиқлар киради ?
Қўшилган қиймат солиғи ва Акциз солиғи.
Солиқ ставкаси деганда нимани тушунасиз?
Солиқ ставкаси солиқ базасининг ўлчов бирлигига нисбатан ҳисобланадиган солиқнинг фоизлардаги ёки мутлақ суммадаги миқдорини ифодалайди.
Иқтисодий мохиятига кўра даромад солиғи қандай солиқ турига киради?
Бевосита солиқ турига киради.
Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар кимлар деб эътироф этилади.
Солиқ тўловчилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |