Қандай ҳолларда Давлат хусусий шерикчилик, Нодавлат хамда оилавий мактабгача таълим ташкилотларига давлат бюджетидан субсидия маблағлари ажратилмайди.
Белгиланган муддатда (ҳар ойнинг 5-санасига қадар) субсидия олиш учун буюртманома тақдим этмаган таълим ташкилотига кечиккан ойи учун субсидия ажратилмайди.
«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ туман (шаҳар) босқичида танловда ғолиб бўлган мактабларни бир марталик пул мукофотлари қандай миқдорда белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорига туман (шаҳар) боқичида 1-ўрин учун — 100 миллион сўм, 2-ўрин учун — 75 миллион сўм, 3-ўрин учун — 50 миллион сўм миқдорида мукофотлаш — туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;
Умумтаълим муассасаларида янги ишга қабул қилинган магистр даражасига эга мутахассисларга қандай малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарорига асосан иккинчи малака тоифаси бўйича.
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари қанча муддатда аттестацияга мажбурий жалб этилади?
Ҳар беш йилда.
Тўғридан-тўғри инвестиция тўғрисида тушунча беринг.
Тўғридан-тўғри инвестиция – моддий ва номоддий қийматликларни тадбиркорлик объектлари ва бошқа фаолият турларига даромад олиш мақсадида давлат кафолатларисиз жалб қилиш тушунилади.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни юритиш дастурий мажмуаси тўғрисида тушунча беринг.
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган “УзАСБО” дастурий мажмуаси ва ушбу дастурий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимларининг бири ҳисобланади.
“УзАСБО” дастурий мажмуаси неча қисмдан иборат?
УзАСБО” дастурий мажмуаси икки қисмдан - “УзАСБО-баланс” ва “УзАСБО-зарплата” қисмларидан иборат.
“УзАСБО-баланс” қисмида IV-гуруҳ харажатлари бўйича ҳисоб-китобни юритади. (Адреси: http://УзАСБО.mdm.uz/install.html)
“УзАСБО-иш ҳақи” қисмида иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар ҳисоби юритилади. (Адреси: http://zp.mdm.uz/install.html)
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун қандай муносабатларни тартибга солади?
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонун – бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Қонунда – бухгалтерия ҳисобининг принциплари, субъектлари ва объектлари, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни ташкил этиш ва бошқа тартиблар белгиланган. (Янги таҳрир 13.04.2016й. – 24 модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |