Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг устивор йўналишларини айтиб беринг


Бюджет ташкилотларининг Ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларини санаб беринг?


Download 38.09 Kb.
bet11/18
Sana17.02.2023
Hajmi38.09 Kb.
#1207084
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Фойдаланиш учун (1)

Бюджет ташкилотларининг Ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаларини санаб беринг?




  • чорак охирида иқтисод қилинган маблағ (капитал қўйилмадан ташқари);

  • товарлар (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;

  • ижара тўловининг бир қисми (40%);

  • белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;

  • ҳомийлик ёрдами (беғараз ёрдам) ҳисобига шакллантирилади.

  1. Давлат бюджети тақчиллиги нима?

Давлат бюджети тақчиллиги — муайян даврда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг унинг даромадларидан ошиб кетиши.
Давлат бюджетининг бирламчи тақчиллиги — муайян давр учун Ўз.Р Давлат бюджети харажатларидан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланадиган Давлат бюджети тақчиллиги.

  1. Давлат бюджетининг тақчиллиги қандай манбалар ҳисобидан молиялаштирилади?

  • давлат активларини сотишдан олинган даромадларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратмалари;

  • Ўз.Р республика бюджети маблағининг молия йили бошидаги қолдиқлари;

  • давлат томонидан маблағ жалб қилиш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Тақчиллигини қоплаш манбаси сифатида Марказий банкининг кредитларини жалб қилишга йўл қўйилмайди.

  1. Давлат бюджети профицити бу нима ва у қайси бюджет бўйича аниқланади?

Давлат бюджети даромадларининг харажатларидан ортиши Давлат бюджети профицити ҳисобланади ва у Давлат бюджети бўйича аниқланади.

  1. Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси қачон, нечанчи сонли Қонун билан тасдиқланган ва қачондан бошлаб амалга киритилган?

Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2013 йилдаги ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган ва 01.01.2014 йилдан амалга киритилган.


  1. Download 38.09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling