Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси нечта қисм, нечта бўлим, нечта боб ва нечта моддадан иборат?
Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси 2 та қисм (Умумий қисм ва маҳсус қисм), 9 та бўлим, 28 та боб ва 192 та моддадан иборат.
Қанча вақтдан кейин муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик ҳисобланади?
Тўқсон кун (3 ой) дан ошган дебитор ва кредитор қарздорликлар муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорлик деб ҳисобланади.
Бюджет жараѐнига тушунча беринг?
Бюджет жараѐни - бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, уларнинг ижросини назорат қилиш, бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайѐрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараѐни.
Жамланма харажатлар сметаси деганда нимани тушунасиз.
Жамланма харажатлар сметаси – бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси.
Инвестициянинг кандай турлари мавжуд?
Инвестициянинг қуйидаги турлари мавжуд:
давлат Инвестицияси — давлат бюджети ва молия манбалари ҳисобидан киритилади;
чет эл Инвестицияси — хорижий давлатлар, банклар, компаниялар, тадбиркорлар томонидан киритилади;
хусусий Инвестиция — хусусий, корпоратив хўжалик ва ташкилотлар, фукаролар маблағлари, шу жумладан, шахсий ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қўйилади.
Давлат бюджети нима?
Давлат харажатлари ва уларни молиявий таъминлаш манбааларининг тартиблаштирилган режаси.
Бюджет тақчиллигини қоплаш учун давлат нималардан фойдаланади?
Марказий банк кредитларидан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |