и/чиқариш рентабеллиги – балансдаги фойданинг сотилган маҳсулот таннархига нисбати билан топилади.
барча активлар рентабеллиги – соф фойдани корхона барча активларига нисбати билан топилади.
маҳсулот реализация қилиш рентабеллиги – соф фойдани маҳсулотни реализация қилишдан тушган ялпи даромад нисбати билан топилади.
Бюджет кодекси қачон қ/қилинган ва амалга киритилган?
Бюджет кодекси 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган бўлиб, 2014 йилнинг 1 январидан амалга киритилган (9-бўлим, 28-боб, 192-модда).
Бюджет кодекси – бюджет тизими бюджетларини шакл-ш, тузиш, кўриб чиқиш, қ/қ, тасдиқлаш, ижро этиш, маблағ жалб қилиш ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Бюджет тизими бюджетлари тўғрисида тушунча беринг.
Бюджет тизими бюджетлари — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан иборат.
Субсидия тўғрисида тушунча беринг.
Субсидия — товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари;
Дотация тўғрисида тушунча беринг.
Дотация – бюджет тизими бюджетларига ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.
Дотация – юқори бюджетдан қуйи бюджетларга, шунингдек, Ўз.Рнинг республика бюджетидан ДМЖларига ажратилиши мумкин.
Режали дотация – қуйи бюджет харажатларининг прогноз ҳажми субвенция ва ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда бюджет даромадларининг прогноз ҳажмидан ошиб кетган ҳолда ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |