5. Ўзбекистон экологик партияси.
Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тизимини тушунтириб беринг.
Давлат ҳокимияти тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларидан иборат бўлиб:
Олий Мажлис – олий давлат вакиллик органи ҳисобланиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Суд ҳокимияти – қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
Давлат бошқаруви тизими – ижро этиш ва фармойиш бериш фаолиятини амалга оширувчи органлар тизимидан иборат бўлиб, бошқарув тизимига:
Президент – давлат бошлиғи;
ВМ – республика ҳукумати;
вазирликлар;
давлат қўмиталари;
Марказий давлат бошқаруви идоралари ва уларнинг жойлардаги маҳаллий органлари;
ҳокимлар, ҳокимиятлар ҳамда уларнинг бўлим ва бошқармалари.
Инфляция нима, уни таърифлаб беринг.
Инфляция – пулнинг қадрсизланиши жараёни бўлиб, бунда эҳтиёжларга нисбатан муомаладаги қоғоз пуллар миқдори ошиб кетади.
Инфляция – товар билан таъминланмаган пулларнинг пайдо бўлиши, нархларни ўсиши, талабга жавоб бермайдиган товарларни кўпайиши, ортиқча пул бирликларини муомалага чиқариш оқибатида вужудга келадиган ҳолат ҳисобланади.
Инфляция оқибатлар: пул бирлиги қадрсизланади, нархлар мутаносиблиги бузилади, шахсий жамғармалар ўз қадрини йўқотади, катта инвестициялар қилиш хавф-хатари ошади.
Инфляция билан курашиш йўллари: и/ч-шни рағбат-ш чоралари кўрилади, и/ч-шга ажратилган фойда солиқдан озод қилинади, и/ч-шга имтиёзли кредитлар берилади, янги очилган корхоналарга бюджетдан субсидия ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |