Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Download 0.53 Mb.
bet1/7
Sana08.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1341970
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
РЕФЕРЕНДУМ ТЎҒРИСИДА ҚЎЛЛАНМА






М У Н Д А Р И Ж А



1

Президент томонидан имзоланган 16.06.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-779-сон Қонун ҳақида маълумотлар



4-6 бетлар

2

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумотлар



7-8 бетлар

3

Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисидаги Қонуни (янги тахрирда)



9-12 бетлар

4

Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликлар

13-16 бетлар

Референдум - жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.
Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.
Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Референдум ўтказувчи комиссиялар аъзоларига айрим харажатлар учун компенсация тўланади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-779-сон, 16.06.2022 й.) билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритилди.

Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонунга:


- референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар. Тегишли ўзгартириш 8-модданинг 1-қисмига киритилди, илгари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йўқ эди;
- Манфаатдор ташкилотлар, фуқаролар ташаббускор гуруҳлари ўз кузатувчилари тўғрисида округ комиссияларига референдум ўтказилишига кечи билан 10 кун қолганида маълум қилади. Тегишли ўзгартириш 8-модданинг 2-қисмига киритилди, илгари 15 кун эди;
- бошқа давлатлардан ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларга мандатлар берадиган орган белгиланди. Бу - Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси. Қўшимча 8-модданинг 3-қисмига киритилди
- 9-модда 3-қисм билан тўлдирилди ва унга кўра, кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларига бориши ҳақида референдум ўтказувчи участка комиссиясини камида уч кун олдин хабардор қилиши керак;
- референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзоси бўла олмайдиган шахслар белгиланди. Уларга сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳи таркибига кирувчи шахслар киради. Ўзгартириш 23-моддага киритилган;
- 24-модда 4-қисм билан тўлдирилди ва унга кўра, референдум ўтказувчи комиссияларнинг аъзоларига референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади;
- Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан Олий судга шикоят қилиш муддати қисқартирилди. Илгари бу муддат 10 кунни ташкил этарди. 25-моддага киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда бу муддат 5 кунни ташкил қилади;
- 4 бўлим, референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ва чет давлатларда турган фуқароларни овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатларига киритиш ҳақидаги нормаларни ўз ичига оладиган 251 (Референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари устидан тушган шикоятларни кўриб чиқиш) ҳамда 261 (Референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби) моддалари билан тўлдирилди.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling