Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона мақсадларида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормалари


Download 440.5 Kb.
bet14/57
Sana07.01.2023
Hajmi440.5 Kb.
#1082247
TuriКодекс
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ

36-модда. Божхона мақсадларида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормалари
Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормаси муайян миқдордаги товарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган қайта ишлаш маҳсулотларининг миқдори ёки уларнинг фоиздаги ифодасидир. Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормаси қайта ишлаш учун рухсатнома берилаётганда қайта ишлаш амалга ошириладиган шароитларни ҳисобга олган ҳолда божхона органлари томонидан белгиланади ёки улар билан келишиб олинади. Қайта ишлаш маҳсулотларини тавсифлаш, уларнинг сифати ва миқдори қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормалари асосида белгиланади.
Эксперт ташкилотларининг хулосалари асосида божхона органлари қайта ишлаш маҳсулотлари чиқишининг мажбурий нормаларини, агар бу божхона мақсадларида зарур бўладиган бўлса ёки товарларни қайта ишлашни амалга оширишга ёрдам берадиган бўлса, белгилашга ҳақли.
Қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши нормалари қайта ишлаш учун бериладиган рухсатномада кўрсатилади.
361-модда. Товарларни қайта ишлашни тугаллаш
Товарларни қайта ишлашга рухсатнома олган шахс товарларни қайта ишлашни ушбу Кодекснинг 34-моддасига мувофиқ белгиланган муддат тугайдиган кундан кечиктирмасдан:
божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан фойдаланган тақдирда — қайта ишлаш маҳсулотларини, қайта ишланмаган товарлар қолдиқлари ва товарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиққан ҳолда;
божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимидан фойдаланган тақдирда — қайта ишлаш маҳсулотларини, қайта ишланмаган товарлар қолдиқлари ва товарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирган ҳолда тугаллаши шарт.
Қайта ишлаш олиб кирилган товарлар, уларни қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларни эркин муомалага чиқариш режимида, олиб чиқилган товарлар, уларни қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларни эса, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодексда белгиланган шартлар асосида экспорт режимида жойлаштириш билан тугалланиши ҳам мумкин. Товарларни қайта ишлашга рухсатнома олган шахснинг аризасига биноан божхона органи товарлар, уларни қайта ишлаш маҳсулотлари ва чиқиндиларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимининг ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимининг амал қилишини тугаллашга, агар бунинг учун сабаблар асосли деб топилган бўлса ҳамда башарти айни шу режимлар талабларига риоя этиладиган бўлса, рухсат бериши мумкин. Бундай ҳолда қайта ишлаш режимларининг амал қилиши янги режимларнинг амал қилиши муддатига тўхтатиб қўйилади.
Қайта ишлаш маҳсулотларини божхона чегараси орқали бир неча туркум қилиб олиб ўтишда қайта ишлаш маҳсулотлари миқдорининг рухсатномада кўрсатилганига мувофиқлигини текшириб туриш вақти-вақти билан, аммо уч ойда камида бир марта ва қайта ишлаш маҳсулотларининг охирги туркуми божхона чегараси орқали олиб ўтилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширилиши мумкин. Агар ана шундай текшириб кўриш натижасида қайта ишлашга рухсатнома олган шахс божхона тўловларини тўлаши шарт бўлса, бунда мазкур тўловларнинг суммасига, башарти бу суммалар уларни тўлаш зарурлиги ҳақида божхона органи томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида тўланадиган бўлса, пеня ҳисоблаб чиқарилмайди.

Download 440.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling