Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси
-модда. Божхона омбори ва эркин омборни, бож олинмайдиган савдо дўконини тугатиш ҳамда уларга доир лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Download 440.5 Kb.
|
БОЖХОНА КОДЕКСИ
59-модда. Божхона омбори ва эркин омборни, бож олинмайдиган савдо дўконини тугатиш ҳамда уларга доир лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Божхона омбори ва эркин омбор, шунингдек бож олинмайдиган савдо дўкони қуйидаги ҳолларда тугатилади: эгаларининг хоҳишига кўра; лицензияларнинг амал қилиш муддати ўтганида; лицензиялар бекор қилинганида ёки уларнинг амал қилиши тугатилганида; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда. Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан божхона омборида ёки эркин омборда ёхуд бож олинмайдиган савдо дўконида турган товарларни сақлаш вақтинча сақлаш режимига мувофиқ амалга оширилади. Лицензия бекор қилинганида товарлар божхона омбори ёки эркин омбор ёхуд бож олинмайдиган савдо дўконига жойлаштирилган санадан эътиборан қайта божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим, уларнинг эгаларидан эса, сақлаб турганлик эвазига божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган миқдорда товарларнинг тугатилаётган омборда ёки магазинда турган бутун даври учун божхона йиғимлари ундирилади. Лицензия чақириб олинганида лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан товарлар қайта божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши лозим, уларнинг эгаларидан эса, сақлаб турганлик эвазига божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган божхона йиғимлари ундирила бошлайди. Божхона омбори ва эркин омбор, бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилганда, шунингдек божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўконига берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда товарларни сақлашга жойлаштиришга ҳамда уларни реализация қилишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда товарларни божхона омбори ва эркин омбордан, шунингдек бож олинмайдиган савдо дўконидан чиқариш ушбу Кодексга мувофиқ амалга оширилади. Эркин омборга берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилганда чет эл товарларини омборга жойлаштириш бож, солиқлар тўланган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилган ҳолда амалга оширилади, бож, солиқлардан озод қилиш ёхуд уларни қайтариш эса Ўзбекистон товарларига нисбатан қўлланилмайди. Тугатилаётган божхона омбори ва бож олинмайдиган савдо дўконида бўлган товарлар ва транспорт воситалари вақтинча сақлаш режимида туришининг умумий муддати уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан икки ойдан, эркин омборда эса — олти ойдан ошмаслиги лозим. Download 440.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling