Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона назоратини танлаб ўтказиш


Download 440.5 Kb.
bet19/57
Sana07.01.2023
Hajmi440.5 Kb.
#1082247
TuriКодекс
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ

49-модда. Божхона назоратини танлаб ўтказиш
Божхона органлари божхона назоратини ўтказишда, қоида тариқасида, назоратнинг қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш учун етарли бўлган шаклларини қўллайдилар.
Божхона назоратининг айрим шаклларини қўлламаслик ёки улардан озод қилиш шахслар қонун ҳужжатларига риоя этиш мажбуриятидан озод қилинишини билдирмайди.
Зарурат бўлганда божхона органлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, божхона назоратининг ушбу Кодексда белгиланган барча шаклларидан фойдаланишлари мумкин.
50-модда. Божхона назоратининг муайян шаклларидан озод қилиш
Божхона назоратининг муайян шаклларидан озод қилиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзоларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган бўлсалар, божхона текширувидан озод қилинади.
Чет эл ҳарбий кемалари, жанговар ва ҳарбий-транспорт ҳаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган ҳарбий техникаси божхона текширувидан озод қилинади.
51-модда. Товарлар ва транспорт воситалари чиқишига рухсат берилганидан кейинги божхона назорати
Товарлар ва транспорт воситалари чиқишига рухсат берилганидан кейин, агар қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса, товарлар ва транспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиши мумкин.
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини текширишга, уларни такроран божхона текширувидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий ва кейинги тижорат операцияларига дахлдор ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни текширишга ҳақлидир. Текшириш декларант турган жойда, кўрсатиб ўтилган операцияларга бевосита ёки билвосита алоқаси бўлган ёки зарур ҳужжатларга эга бўлган ҳар қандай бошқа шахс турган жойларда ўтказилиши мумкин. ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Download 440.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling