Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси
-модда. Божхона ҳудудида қайта ишлаш
Download 440.5 Kb.
|
БОЖХОНА КОДЕКСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 33-модда. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш
32-модда. Божхона ҳудудида қайта ишлаш
Божхона худудида қайта ишлаш шундай режимки, бунда товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига импорт божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмаган ҳолда божхона назорати остида қайта ишлаш учун олиб кирилиб, кейинчалик қайта ишлаш маҳсулотлари олиб чиқилади ёки улар ўзга режим остида жойлаштирилади. Божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида ҳар қандай товарлар жойлаштирилиши мумкин, ана шундай режим остида жойлаштирилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган товарлар бундан мустасно. Чет эллик юридик ёки жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган Ўзбекистон товарлари божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида жойлаштирилиши мумкин. Мазкур товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига амалда олиб чиқиб кетилмаган ҳолда экспорт режими остида жойлаштирилиб, кейинчалик божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида декларацияланади. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган товарлар ва қайта ишлаш маҳсулотлари уларни олиб чиқиш пайтида экспорт божлари ва солиқлардан озод қилинади. Мазкур товарлар ва қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди. Қайта ишлаш маҳсулотлари эркин муомалага чиқарилганда импорт божлари ва солиқлар қайта ишлаш учун фойдаланилган товарларнинг қиймати ҳамда уларга нисбатан қўлланилган тўловлар ставкаларига қараб тўланади. Қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон товарлари билан алмаштиришга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда йўл қўйилади. 33-модда. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш шундай режимки, бунда товарлар экспорт божлари, солиқлар тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмаган ҳолда қайта ишлаш учун олиб чиқилиб, кейинчалик қайта ишлаш маҳсулотлари эркин муомалага чиқариш режимида олиб кирилади. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин муомалада бўлган ҳар қандай товарлар божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режими остида жойлаштирилиши мумкин, олиб кирилиши (олиб чиқилиши) қонун ҳужжатлари билан тақиқланган товарлар бундан мустасно. Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин эмас: агар товарларни олиб чиқиш импорт божлари ва солиқларнинг тўланган суммаларини қайтаришни, импорт божлари ва солиқлардан озод қилишни ёки олиб чиқиш чоғида тўловлар олишни талаб қилиш учун асос бўлса; импорт божлари ва солиқлардан озод этишнинг амал қилиб турган вақти мобайнида, агар унинг амал қилиши товарларни эркин муомалага чиқаришда уларни қайта ишлаш учун олиб чиқилгунга қадар фойдаланилган бўлса; қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда. Қайта ишлаш маҳсулотларини чет эл товарлари билан алмаштиришга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади. Олиб кирилаётган қайта ишлаш маҳсулотларини эркин муомалага чиқариш режимида божхона расмийлаштируви чоғида импорт божлари ва солиқлар қайта ишлаш қийматига ҳамда қайта ишлаш маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган божлар ва солиқлар ставкаларига қараб тўланади. Қайта ишлаш учун олиб чиқилган товарлар қайтариб олиб кирилганда импорт божлари ва солиқлар тўланмайди. Қайта ишлаш маҳсулотлари, агар қайта ишлашдан мақсад олиб чиқилган товарларни қонун ҳужжатлари ёки шартномага биноан беғараз таъмирлашдан иборат бўлганлигига божхона органи белгиланган тартибда ишонч ҳосил қилса, импорт божлари ва солиқлардан озод қилинади, товарларни эркин муомалага дастлабки чиқаришда нуқсони мавжудлиги ҳисобга олинган ҳоллар бундан мустасно. Товарларни қайта ишлаш учун олиб чиққан ва товарларни қайтармаган ёки қайта ишлаш маҳсулотларини белгиланган муддатда олиб кирмаган шахс ушбу Кодекс 23-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда жавобгар бўлмайди. Download 440.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling