Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси


IX БЎЛИМ. БОЖХОНА ХАҚИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


Download 440.5 Kb.
bet44/57
Sana07.01.2023
Hajmi440.5 Kb.
#1082247
TuriКодекс
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ

IX БЎЛИМ. БОЖХОНА ХАҚИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
14-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
129-модда. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши
Ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган божхона қоидаларига айбли ғайриҳуқуқий риоя этмаслик божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши деб ҳисобланади.
130-модда. Фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузган фуқаролар ва мансабдор шахслар маъмурий жавобгар бўладилар, уларнинг қилмишларида жиноят аломатлари бўлган тақдирда эса, жиноий жавобгар бўладилар.
131-модда. Юридик шахсларнинг жавобгарлиги
Юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг 137, 139, 144—146, 151—154, 156—159, 161—169, 171 ва 172-моддаларида назарда тутилган қонунбузарликлар учун ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган жарималар (иқтисодий жазо чоралари) ва бошқа жазолар қўлланилади.
Юридик шахсларни жавобгарликка тортиш уларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларини улар божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликдан озод этмайди.
Юридик шахснинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларини контрабанда учун ҳамда божхона иши соҳасида бошқа жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш юридик шахсни божхонага оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод этмайди.
Тадбиркорлик субъекти божхона тўловларини тўламаганлик натижасида содир этилган ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини материаллар судга топширилган кундан эътиборан бир ой ичида ихтиёрий равишда қоплаган ва унинг оқибатларини бартараф этган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, тадбиркорлик субъекти унга нисбатан иқтисодий жазо чоралари қўлланилишидан озод қилинади
132-модда. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун бериладиган жазо турлари
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қуйидаги жазолар берилади:
1) жарима;
3) божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишини содир этиш қуроли ёки бевосита ашёси ҳисобланган товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиш.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган жазо асосий жазо сифатида қўлланилади, ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган жазо эса ҳам асосий, ҳам қўшимча жазо сифатида қўлланилиши мумкин.
Товарлар ва транспорт воситаларининг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқиладиган жарима миқдорини аниқлаш чоғида, бундай қиймат деб уларнинг ҳуқуқбузарлик аниқланган кундаги эркин (бозор) нархи тушунилади.
Юридик шахс ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахс божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бир неча бор бузган тақдирда, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида-алоҳида жарима солинади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ миқдордаги тўланмаган божхона тўловларини ва қўлланилган иқтисодий жазо чораларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо берилиши жавобгарликка тортилаётган шахсларни бож тўловларини тўлаш ва ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа талабларни бажариш мажбуриятидан озод этмайди.

Download 440.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling