Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларини бошқариш


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

127-модда. Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларини бошқариш
Жорий молия йили учун мўлжалланган Давлат бюджети тақчиллигининг 
тасдиқланган чекланган миқдори ортган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тақдимномасига кўра 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Давлат бюджети харажатларини 
қисқартириш тўғрисида таклифлар киритади. 
Давлат бюджети харажатларини қисқартиришда харажатларнинг устуворлиги ва 
ижтимоий йўналтирилганлиги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари 
олувчиларнинг қабул қилинган юридик ҳамда молиявий мажбуриятлари ҳисобга олинган 
ҳолда баҳоланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари ўз бюджетларининг 
баланслилиги бузилишига ва Давлат бюджети тақчиллигининг тасдиқланган чекланган 
миқдори ошишига олиб келадиган тегишли бюджет даромадларини қисқартиришга ёки 
харажатларини кўпайтиришга қаратилган бирор-бир қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий 
бюджетлари қабул қилинганидан кейин молия йили мобайнида Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек 
туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг тегишли бюджет даромадлари қисқаришига олиб 
келадиган қарорлари тегишли бюджет харажатлари қисқартирилган тақдирдагина қабул 
қилиниши мумкин.
Агар Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин молия йили мобайнида тегишли 
бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари параметрларини кўпайтириш ёки камайтириш 
тўғрисида қарорлар қабул қилинса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари томонидан 
тегишли даражадаги бюджетлар ҳажмларига ўзгартиришлар киритилади. Харажатларни 
кўпайтириш ёки қисқартириш барча даражадаги бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар 
йўли билан амалга оширилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling