Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Жорий молия йилини якунлаш


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

131-модда. Жорий молия йилини якунлаш 
Жорий молия йилининг бюджет тизими бюджетларига тушумларни киритиш билан 
боғлиқ бўлган барча операциялари жорий молия йилининг охирги иш кунида якунланади. 
Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларига келгуси 
йилда киритилган даромадлар янги бошланган йил даромадлари ҳисобланади. 
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари даромадлари 
бўйича транзит ҳисобварақларига жорий йилнинг охирги иш куни тугагунига қадар 
киритилган ва янги бошланган йилнинг уч иш куни мобайнида Ягона ғазна ҳисобварағига 
ўтказилган даромадлар ўтган йилнинг даромадлари ҳисобланади.
Жорий йилнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан 
барча тўловлар молия йилига қўшимча вақт даври тугаганидан сўнг якунланади. 
Қўшимча вақт даврида жорий молия йили учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли 
жамғармалари бюджетларини ижро этиш бўйича операциялар, шу жумладан: 
бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш; 
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кредиторлик 
қарзларини тўлаш; 
бюджет ташкилотлари томонидан иқтисод қилинган маблағлар суммаларини бюджет 
ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаларига (тиббиёт ташкилотларининг моддий 
рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаларига) ўтказиш; 
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари маблағлари 
ҳисобидан бошқа рухсат этилган тўловлар амалга оширилади. 
Бюджетлараро муносабатларни тартибга солиш юқори ва қуйи турувчи бюджетлар, 
шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ўртасидаги ўзаро қарздорликнинг 
жами суммаси тўланишини назарда тутади. 
Ўтган йилни якунлаш бўйича қўшимча вақт даврида муайян тўловларни амалга 
ошириш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 
белгиланади. 
20-боб. Бюджетлараро муносабатлар 
132-модда. Бюджетлараро муносабатлар тушунчаси 
Бюджетлараро муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят 
бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар, шаҳарлар бюджетлари, 
шунингдек давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ўртасидаги ушбу Кодекс билан 
тегишли бюджетларга бириктирилган харажатларни амалга ошириш учун зарур бўлган 
тегишли бюджетларни молиявий ресурслар билан таъминлашга доир муносабатлардир. 
Бюджет жараёнида: 


Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг туманлар ва шаҳарлар 
бюджетлари билан; 
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари 
билан; 
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят 
бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг бир-бири билан, шунингдек бошқа 
маъмурий-ҳудудий бирликнинг туманлари ва шаҳарлари бюджетлари билан; 
туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида ўзаро муносабатларига йўл қўйилмайди. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling