Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

ғазначилик мемориал ордери — маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан 
бошқа шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш учун фойдаланиладиган тўлов ҳужжати;
ҳудудий молия органлари — Қорақалпоғистон Республикасининг Молия вазирлиги, 
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар 
ҳокимликларининг молия бўлимлари. 


4-модда. Бюджет ташкилоти 
Давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти 
органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб 
туриладиган нотижорат ташкилот бюджет ташкилотидир. 
Бюджет ташкилотларини молиялаштириш шартлари ва уларнинг бюджет ҳисобини 
юритиш тартиби бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: суд амалиёти.
 
5-модда. Бюджет маблағлари олувчи
Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар 
оладиган юридик ёки жисмоний шахс бюджет маблағлари олувчидир.
Бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди. 
Бюджет маблағлари олувчини Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари 
бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш шартлари бюджет тўғрисидаги қонун 
ҳужжатлари билан белгиланади. 
2-боб. Бюджет тизими тушунчаси ва принциплари 
6-модда. Бюджет тизими тушунчаси 
Бюджет тизими барча даражадаги бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари 
бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, бюджет 
тизими бюджетларини тузиш ва ташкил этиш принциплари, улар ўртасида бюджет жараёни 
мобайнида юзага келадиган ўзаро муносабатлар йиғиндисини ўзида ифодалайди. Молия йили 
учун бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, 
тасдиқлаш ва ижро этиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси — сўмда амалга 
оширилади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling