Ўзбекистон республикасининг давлат стандарти пенопластли иссиқлик сақловчи уч қатламлик асбест-цемент панеллари
Панелларнинг геометрик аниқлигига қўйиладиган талаблар
Download 0.56 Mb.
|
OzDSt 752-2020 УЗБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.5 Панелларнинг ҳимоя қопламаларига қўйиладиган талаблар
- 4.6 Хомашё, материаллар ва сотиб олинган буюмларга қўйиладиган талаблар
4.4 Панелларнинг геометрик аниқлигига қўйиладиган талаблар
4.4.1 Геометрик ўлчамлардан чегаравий оғиш 2-жадвалда кўрсатилган қийматлардан ошмаслиги керак. 2-жадвал
4.5 Панелларнинг ҳимоя қопламаларига қўйиладиган талаблар 4.5.1 Панеллар ва маҳкамлаш элементлари қурилиш конструкцияларини занглашдан сақлаш бўйича ҚМҚ 2.03.11 [1] ва ушбу стандарт талабларига мувофиқ намлик таъсиридан ва зангланишдан сақланган бўлиши керак. 4.5.2 Панелларнинг ташқи ва ички юзалари ГОСТ 10834 бўйича 136-41 турли гидрофобилирловчи суюқлик ёки сувга чидамли бўёқ ва лак қопламалари билан намлик таьсиридан сақлаши керак. Технология талаблари бўйича чегараловчи конструкцияларини вақти-вақти билан намлаб туришни (ювиш ва ҳ.к.) талаб қиладиган хоналарни чегаралашда ёки ҳажми бўйича 3% дан кўп намликни шимувчи пенопластлардан тайёрланган панеллар ишлатганда, панель листларининг юзасини хона тарафидан ҳимоялаш учун бўёқ ва лак қопламаларини ишлатиш керак. 4.5.3 Панелларни хона тарафидан намлик таъсиридан сақлаш учун нефт полимер, кумарон-каучук, сополимер-винилхлорид ва латекс бўёқ ва лак қопламаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Панелларни ташқи томондан намлик таъсиридан ҳимоя қилиш учун перклоровинил, хлорли каучук ва цемент-перклоровинил бўёқ ва лаклардан фойдаланиш тавсия этилади. 4.5.4 Сиғими бўйича 3% дан ортиқ бўлган 1-типли пенопластли панелларнинг қирра юзаларини гидроизоляцион хлорсулфатполиэтилен, тиокол зичловчи ёки рубероид қопламалари билан ҳимоялаш керак. 4.5.5 Панелларнинг ёғоч элементлари ГОСТ 28815 бўйича сувда эрийдиган препаратлари билан антисептикланган бўлиши ва ишчи чизмалар бўйича алангаланишдан ҳимояланган бўлиши керак. 4.5.6 Ҳимоя (ҳимоя-безак) қопламаларини суртиш ишлари завод шароитида амалга оширилиши керак. 4.6 Хомашё, материаллар ва сотиб олинган буюмларга қўйиладиган талаблар 4.6.1 Панелларни ишлаб чиқариш учун ГОСТ 18124 бўйича ҳимоя-безак қопламали ёки усиз, ясси асбест-цемент прессланган листлар ишлатилиши керак. 4.6.2 Асбест-цемент листлари ишлаб чиқарилганидан 28 кундан кейингина панелларда ишлатилиши мумкин, бунда листларнинг намлиги 8% дан ошмаслиги керак. 4.6.3 3-тип панелларда юқори лист (1-расм, 5-кўриниш) ГОСТ 4598 бўйича қаттиқ ўта қаттиқ ёғоч толали плиталардан, шунингдек листли нометалл материаллардан бўлиши мумкин. 4.6.4 Панелларнинг қовурға ва ҳошияларини тайёрлашда ёғоч, фанера ёки асбест-цемент ишлатилиши мумкин. Қовурға ва ҳошияларга бошқа нометалл материаллардан фойдаланишга рухсат берилади. 4.6.5 Панелларнинг иситгичи сифатида ГОСТ 20916 га мувофиқ пенопласт плиталари ишлатилиши лозим. 4.6.6 Панелларни ишлаб чиқаришдан олдин барча хомашёлар ГОСТ 24297 га мувофиқ текширув (кириш назорати)дан ўтиши керак. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling