Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


саклаш ва бошка харакатлар килиш, шунингдек уларни


Download 0.79 Mb.
bet113/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

саклаш ва бошка харакатлар килиш, шунингдек уларни
конунга хилоф равишда ўтказиш
(ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги модда)

Гиёхвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш максадини кўзлаб кўп бўлмаган микдорда конунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, саклаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган микдорда конунга хилоф равишда ўтказиш-олти ойгача камок ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ушбу модданинг биринчи кисмида назарда тутилган килмишлар озгинадан кўпрок микдорда содир этилган бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи кисмида назарда тутилган килмишлар:
а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан конунга хилоф равишда муомала килишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) озодликдан махрум килиш тарикасидаги жазони ўташ жойларида;
г) ўкув юртларида ёки ўкувчилар, студентлар ўкув, спорт ва жамоат тадбирларини ўтказадиган бошка жойларда содир этилган бўлса, - етти йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Гиёхвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни лабораторияларда ёхуд ўзганинг мулки хисобланган воситалар ва асбоб-ускуналардан ёки прекурсорлардан фойдаланган холда конунга хилоф равишда тайёрлаш ёки кайта ишлаш, шунингдек бундай воситаларни истеъмол килиш ёки таркатиш учун бангихоналар ташкил килиш ёки саклаш, шунингдек ушбу модданинг иккинчи ёки учинчи кисмида назарда тутилган килмишлар:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Гиёхвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп микдорда конунга хилоф равишда сотиш мол-мулк мусодара килиниб, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ушбу модданинг биринчи кисмида назарда тутилган килмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўгрисида хокимият органларига арз килса ва гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод килинади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling