Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Темир йўлнинг харакатланадиган таркибини, хаво, денгиз


Download 0.79 Mb.
bet109/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

264-модда. Темир йўлнинг харакатланадиган таркибини, хаво, денгиз
ёки дарё кемасини олиб кочиш ёки эгаллаб олиш

Темир йўлнинг харакатланадиган таркибини, хаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб кочиш ёки эгаллаб олиш - беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша харакатлар:
а) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан кўркитиб содир этилган бўлса,ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
265-модда. Халкаро учиш коидаларини бузиш

Рухсатномада кўрсатилган учиш йўналишига, кўниш жойларига, хаво дарвозаларига, учиш баландлигига риоя килмаслик ёки халкаро учиш коидаларини бошкача тарзда бузиш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.


266-модда. Транспорт воситалари харакати ёки улардан
фойдаланиш хавфсизлиги коидаларини бузиш

Транспорт воситасини бошкарувчи шахс томонидан транспорт воситалари харакати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги коидаларини бузиш баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш одам ўлишига сабаб бўлса, муайян хукукдан махрум килиб, етти йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) халокатга;
в) бошка огир окибатларга сабаб бўлса, муайян хукукдан махрум килиб, ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
267-модда. Транспорт воситасини олиб кочиш

Транспорт воситасини олиб кочиш - уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша харакат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша харакат:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гурух томонидан;
в) зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан кўркитиб содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling