Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Маст холдаги шахснинг транспорт


Download 0.79 Mb.
bet108/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

261-модда. Маст холдаги шахснинг транспорт
воситасини бошкаришига йўл кўйиш

Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст холатдаги ёки гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг акл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошка моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, хаво, автомобиль транспорти ёки бошка транспорт воситасини бошкаришига йўл кўйиши баданга огир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд муайян хукукдан махрум килиб, уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


262-модда. Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга
чикариш коидаларини бузиш

Таъмирлаш ишларини бажараётган ёки транспорт воситасининг техник холати ва ундан фойдаланилиши учун масъул бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, хаво, автомобиль ёки бошка транспорт воситасини, алока йўллари, сигнализация, алока воситалари ёки бошка транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирлаши, шунингдек транспорт воситасининг техника холати жихатидан бузуклигини била туриб, уни фойдаланишга чикаришга рухсат бериши баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш одам ўлишига сабаб бўлса, беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) халокатга;
в) бошка огир окибатларга сабаб бўлса, саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
263-модда. Темир йўл, денгиз, дарё, хаво транспорти воситаси ёки
алока йўлларини яроксиз холатга келтириш

Темир йўл,денгиз,дарё ёки хаво транспорти воситалари, алока йўллари, улардаги инш00тлар, сигнализация курилмалари, алока ёки бошка транспорт ускуналарини касддан бузиш, уларга шикаст етказиш ёхуд уларни бошка усулда фойдаланиш учун яроксиз холатга келтириш баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса,энг кам ойлик иш хакининг юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша харакат одам ўлишига сабаб бўлса,беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ўша харакат:
а) одамлар ўлимига;
б) халокатга;
в) бошка огир окибатларга сабаб бўлса,ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling