Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ёнгин хавфсизлиги коидаларини бузиш


Download 0.79 Mb.
bet107/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

259-модда. Ёнгин хавфсизлиги коидаларини бузиш

Ёнгин хавфсизлиги коидаларининг шу коидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошка огир окибатлар келиб чикишига сабаб бўлса, муайян хукукдан махрум килиб, беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
XVIII БОБ. ТРАНСПОРТ ХАРАКАТИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ
ХАВФСИЗЛИГИГА КАРШИ ЖИНОЯТЛАР

260 модда. Темир йўл, денгиз, дарё ёки хаво транспортининг харакати ёки улардан фойдаланиш хавсизлиги коидаларини бузиш


261 модда. Маст холдаги шахснинг транспорт воситасини бошкаришига йўл кўйиш
262 модда. Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чикариш коидаларини бузиш
263 модда. Темир йўл, денгиз, дарё, хаво транспорти воситаси ёки алока йўлларини яроксиз холга келтириш
264 модда. Темир йўлнинг харакатланадиган таркибини, хаво, денгиз ёки дарё кемасини олиб кочиш ёки эгаллаб олиш
265 модда. Халкаро учиш коидаларини бузиш
266 модда. Транспорт воситалари харакати ёки улардан фойдаланиш ховфсизлиги коидаларини бузиш
267 модда. Транспорт воситаларини олиб кочиш
268 модда. Транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир коидаларини бузиш
269 модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни кўриклаш коидаларини бузиш
260-модда. Темир йўл, денгиз, дарё ёки хаво транспортининг харакати
ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги коидаларини бузиш

Транспорт воситасининг харакат ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги коидаларининг темир йўл, денгиз, дарё ёки хаво транспортини бошкарувчи шахс томонидан бузилиши баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёхуд уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш одам ўлишига сабаб бўлса, саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша килмиш:
а) одамлар ўлимига;
б) халокатга;
в) бошка огир окибатларга сабаб бўлса, ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling