Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Радиоактив материалларни конунга


Download 0.79 Mb.
bet104/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

252-модда. Радиоактив материалларни конунга
хилоф равишда эгаллаш

Радиоактив материалларни конунга хилоф равишда эгаллаш - олти ойгача камок ёки беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) мансаб мавкеидан фойдаланган холда содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша харакат:
а) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
253-модда. Радиоактив материаллардан фойдаланиш
коидаларини бузиш

Радиоактив материалларни саклаш, хисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш ва улар билан муомалада бўлишнинг бошка коидаларини бузиш баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваридан юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша килмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошка огир окибатларга сабаб бўлса, муайян хукукдан махрум килиб, муайян хукукдан махрум килиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
254-модда. Радиоактив материаллардан конунга хилоф
равишда фойдаланиш

Радиоактив материалларга, яъни курилмада ёки буюм таркибида хар кандай физик холатда ёинки бошка кўринишда турган ион нурлари таркатувчи манбаларга, радиоактив модда ёки ядро материалларига конунга хилоф равишда эга бўлиш, уларни саклаш, улардан фойдаланиш, уларни бировга ўтказиш ёки бузиш баданга ўртача огир ёки огир шикаст етказилишига сабаб бўлса, энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша килмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошка огир окибатларга сабаб бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling