Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ўкотар курол, ўк-дорилар, портловчи моддалар ёки


Download 0.79 Mb.
bet102/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

247-модда. Ўкотар курол, ўк-дорилар, портловчи моддалар ёки
портлатиш курилмаларини конунга хилоф равишда эгаллаш

Ўкотар курол, ўк-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш курилмаларини ўгрилик ёки фирибгарлик йўли билан конунга хилоф равишда эгаллаш - уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)


Ўша харакат:
а) такроран;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш, растрата килиш ёхуд мансаб мавкеини суиистеъмол килиш йўли билан;
г) талончилик;
д) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ўша харакат:
а) боскинчилик йўли билан;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
248-модда. Курол, ўк-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш
курилмаларига конунга хилоф равишда эгалик килиш
(ЎзР 27.12.1996 й. 357-I-сон Конуни тахриридаги модда)

Тегишли рухсатномасиз ўкотар курол, шунингдек ўк-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш курилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, саклаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки олти ойгача камок ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша харакатлар такроран ёки ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ўкотар куролни, ўк-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш курилмаларини ўтказиш, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод килинади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling