Збекистон республикасининг жиноят кодекси


Гиёҳвандлик воситаларининг


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/195
Sana05.05.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1432791
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195
Bog'liq
22.09.1994. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси

Гиёҳвандлик воситаларининг
аналоглари
— кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш бўлган, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этадиган, келиб чиқиши
синтетик ёки табиий моддалар
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари ёки психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда
муомалада бўлишдаги кўп миқдор

тегишли давлат органи томонидан белгиланади
.
Гиёҳвандлик
воситаларидан,
уларнинг
аналогларидан 
ёки
психотроп
моддалардан қонунга
хилоф 
равишда
фойдаланишдаги
озгинадан 
кўпроқ
миқдор
—тегишли давлат органининг хулосасига мувофиқ белгиланади.
Давлат иштирокидаги ташкилот — 1) устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;
2) тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти.
Давлат сири
—ошкор этилиши республика ҳарбий иқтисодий салоҳиятининг сифат ҳолатига салбий
таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги,
иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши
мумкин бўлган маълумотлар.
Давлат сирлари
—давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чеклаб қўйилган ўта муҳим,
мутлақ махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа
маълумотлардир. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари: давлат, ҳарбий ва хизмат
сирига бўлинади.
Жуда кўп зарар
—базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги
зарар.
Жуда кўп миқдор
—базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор.
Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи
маҳсулот
— тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлмаган, зўравонлик ёки шафқатсизлик содир этишга
ундайдиган материаллар ва нарсалар

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling